Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

ОЧЛ 5-тур ўйинларига превью

Баҳо:
+ | -

Осиё чемпионлар лигасининг 5-тур учрашувлари кеча бошланган бўлса, бугун унда иштирок этаётган 3та клубимиз ўз ўйинларини ўтказишади. Бугунги ўйинларнинг аҳамияти юқори: 5-турдан кейин жамоаларимиз кейинги босқич масаласини ҳал қилиши ҳам, кейинги босқичдан маҳрум бўлиши ҳам мумкин. Бу нарса жамоаларимизнинг ўзларига ва гуруҳнинг параллел ўйинида қайд этиладиган натижага боғлиқ. Бугунги ўйинлар олдидан жамоаларимизнинг ҳолатини таҳлил қилиб кўрамиз.

“НАСАФ”
Қаршиликлар плей-офф йўлланмасидан бутунлай маҳрум бўлиб улгурдилар! Кеча “Турдан-Тургача” кўрсатуви “Қайси жамоамизда плей-оффга чиқиш учун имконият кўпроқ” деган мазмунда ўтказган сўровномасига “Насаф”ни киритиб катта хатога йўл қўйди. Кўрсатувда иштирок этган айрим журналистлар ҳам “Насаф”да гуруҳдан чиқиш учун ҳали имконият борлигини айтиб, қўпол хатога йўл қўйишди.

ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Ал-Жазийра 4 3 1 0 10-6 10
2 Ар-Райян 4 2 0 2 6-5 6
3 Истиқлол 4 1 2 1 3-3 5
4 Насаф 4 0 1 3 3-8 1


«A» ГУРУҲИ
5-ТУР. 2 май, чоршанба
19:50. ИСТИҚЛОЛ - АР-РАЙЯН
20:45. АЛ-ЖАЗИЙРА - НАСАФ

Гуруҳга эътибор беринг. “Насаф” қолган 2та ўйинда ғалаба қозонса ҳам очколари сони 7тага етади. Гуруҳда 2 ва 3-ўринни эгаллаб турган “Ар-Райян” ва “Истиқлол” жамоалари бугун Теҳронда куч синашишади. Ушбу ўйинда қайд этиладиган ҳар қандай натижа қаршиликларнинг гуруҳда қолиб кетишини таъминлайди!
- “Истиқлол” ғалаба қозонса, очколари сони 8тага етади ва “Насаф” бу клубга ҳеч қачон ета олмайди;
- “Ар-Райян” ғалаба қозонса, очколари сони 9тага етади ва бу жамоа ҳам “Насаф” ета олмайдиган масофага қочиб кетади;
- Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув дуранг билан интиҳо топса, “Ар-Райян”да ҳисобида 7, “Истиқлол”да эса 6 очко бўлади. ОЧЛ регламентига кўра, жамоаларнинг очколари тенг бўлиб қолса, аввало ўзаро ўйинга қаралади ва ўзаро ўйинга кўра, қатарликлар ҳар қандай ҳолатда ҳам “Насаф”дан пастда бўлмайди!

Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Насаф”дан чиройли ўйин кутиб қоламиз. Зеро, уларда энди ортиқча босим йўқ, фақат мухлислар учун ўйнаб берсалар бас. Балки сўнгги 2та турда ғалаба қозониб, жамоамиз ҳеч бўлмаса гуруҳда 3-ўринни эгаллашнинг уддасидан чиқар.

“ПАХТАКОР”
Журжевич шогирдларининг аҳволи оғирдек кўринади. Сабаби, “Пахтакор” бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бири — “Ал-Иттиҳод”ни қабул қилса, плей-оффга чиқиш учун кураш олиб бораётган “Банияс” гуруҳ аутсайдери “Ал-Арабий” меҳмони бўлади. Бугунги ўйинларда “Пахтакор” ютқазиб, БАА жамоаси ютса, вазият бутунлай ўзгариб кетади: “Банияс” вакилимиздан олдинга ўтиб кетади. Сўнгги турда “Банияс” ўз майдонида “Пахтакор”ни қабул қилишини инобатга олсак, бугунги ўйинда “шерлар” фақат ва фақат ғалаба учун майдонга тушишлари лозим. Уларни ҳатто дуранг ҳам қаноатнантирмайди. “Пахтакор” дуранг ўйнаб, БАА жамоаси ютса, бу жамоаларнинг очколари сони тенглашади ва сўнгги турдаги ўйинда дуранг натижа “Банияс”ни плей-оффга олиб чиқади.

ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Ал-Иттиҳод 4 3 1 0 8-1 10
2 Пахтакор 4 2 1 1 5-6 7
3 Бани Йас 4 1 2 1 3-2 5
4 Ал-Арабий 4 0 0 4 2-9 0


“Банияс” бугун “Ал-Арабий”ни юта олмаса ва “Пахтакор” ғалаба қозонса, жамоамиз муддатидан аввал нимчорак финал масаласини ҳал қилиб қўяди. Ҳаттоки гуруҳда 1-ўрин учун курашиш имконияти пайдо бўлади. Журжевич шогирдлари ҳам, “Банияс” ҳам бугун 3 очкони қўлга киритишса, сўнгги турда жамоамизга нисбатан енгилроқ бўлади.

«B» ГУРУҲИ
5-ТУР. 2 май, чоршанба
18:30. ПАХТАКОР - АЛ-ИТТИҲОД
21:00. АЛ-АРАБИЙ - БАНИЯС

6-ТУР. 16 май, чоршанба
БАНИЯС - ПАХТАКОР
АЛ-ИТТИҲОД - АЛ-АРАБИЙ

“БУНЁДКОР”
“Қалдирғочлар” бугун қандай натижа қайд этишидан қатъи назар плей-оффдан қолиб кетмайди ёки муддатидан аввал плей-оффга чиқиб олмайди. Лекин “Аделаида” устидан қозониладиган ғалаба “Бунёдкор”ни 90 фоизга нимчорак финалга олиб чиқади. Қосимов шогирдлари Австралиядан ғалаба билан қайтишса, уларнинг ҳисобидаги очколар сони 9та етади ва шунда “қалдирғочлар” гуруҳда 1-ўринни эгаллаш имкониятига ҳам эга бўлиб олишади.

ЖамоаЎЮДМТ-НО
1 Аделаида Юн. 4 3 0 1 5-2 9
2 Поханг Стилерс 4 2 0 2 4-3 6
3 Бунёдкор 4 2 0 2 7-7 6
4 Гамба Осака 4 1 0 3 5-9 3

“Бунёдкор”нинг ҳозирги тўплар нисбати ёмон эмас. Сўнгги турда жамоамиз “Поханг”ни қабул қилишини инобатга олсак, бу жамоа билан ўзаро ўйинда сезиларли устунликка эгамиз (“Бунёдкор” сафарда 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан қайтганди).

Агар “Бунёдкор” бугун дуранг ўйнаса ёки ютқазиб қўйган тақдирда ҳам барча масалага сўнгги турда ойдинлик киритилади. Аммо 16 май куни бўладиган ўйинда жамоамизга қанчалик қийин ёки нисбатан осон бўлиши “Поханг”нинг бугунги ўйинда қайд этадиган натижасига бевосита боғлиқ.

«E» ГУРУҲИ
5-ТУР. 2 май, чоршанба
15:00. АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД - БУНЁДКОР
15:30. ПОҲАНГ СТИЛЕРС - ГАМБА ОСАКА
6-ТУР. 16 май, чоршанба
ГАМБА ОСАКА - АДЕЛАИДА ЮНАЙТЕД
БУНЁДКОР - ПОҲАНГ СТИЛЕРС

Бугун соат 15:00да бошлаб телевизор қаршисига жойлашиб оламиз ва ўйинларни томоша қилишни бошлаймиз. Ушбу ўйин тугагандан кейин мухлисларимиз “Жар”да бошланадиган “Пахтакор” – “Ал-Иттиҳод” (18:30) ўйинига ҳам бемалол етиб боришлари мумкин. Мазкур ўйин тугагандан кейин эса “Насаф” – “Ал-Жазира” учрашувини кузатамиз. Бугунги ўйинларда жамоаларга омад, мухлисларга эса хушкайфият ёр бўлишин тилаймиз.

Изоҳ: Ўйинларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:42, 02.05.2012.
Ўқилди: 5791 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.