Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

«Реал» жавоб баҳсларига хотиржам кайфиятда бориб, қалтис натижалар қайд этган!

Баҳо:
+ | -

Бугун ЕЧЛда катта баҳс бизни кутиб турибди. «Реал» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилади. Мадридлик исталган мухлис «Стэмфорд Брижда»даги 3:1 ҳисоби энди Испанияда ҳам «қироллик клуби»га катта ёрдам беришига ишонмоқда. Дарҳақиқат, жамоа 2021/22 йилги Чемпионлар Лигаси ярим финалига анча яқинлашган. Бироқ ушбу тарих «қироллик клуби»га икки нохуш ҳолатни эслатади. Уларда «Реал» «Бернабеу»да меҳмондаги ғалабани ушлаб қола олмаган ва якунда мағлубиятга учраган.

 

Улар ичида биринчи муваффақиятсизлик 1994/95 йилги мавсумда содир бўлди, ўшанда меҳмондаги баҳс умуман олганда ажойиб эди, аммо Бернабеуда... Хорхе Вальдано бошчилигида, шунингдек, таркибига Редондо ва Кике каби муҳим ўйинчиларни қўшиб олган мадридликлар «Барса»нинг тўрт йиллик ҳукмронлигидан сўнг Ла Лигада пешқадамликни қўлга киритишди. Бу «Бернабеу»да «Барселона» устидан машҳур 5:0 ҳисобидаги ғалаба қозонилган мавсум эди ва ўша ўйин Саморанонинг ажойиб кечасига айланиб кетган.

Жамоа УЕФА кубогида фаворит ҳисобланиб, биринчи босқичдаёқ Фигу аллақачон юлдуз даражасига чиқиб кетган эди. Португалиянинг «Спортинг» клубини, ундан кейин эса Москванинг «Динамо»сини мағлуб этган «қаймоқранглилар»ни нисбатан камтарроқ кўринган «Оденсе» кутиб турарди. Биринчи ўйинда (3:2) ҳисобида мағлуб бўлган Дания клуби иккинчи босқичда жиддий қаршилик кўрсата олмайдигандек туюлди. Бироқ, иккинчи ўйинда данияликлар ўзига ишонган мадридликларни Педерсен ва Бисгарнинг голлари билан ҳайратда қолдирдилар (90-дақиқа). Ўз майдонида мағлубиятга аламини тотиб кўрган «Реал» шу тариқа чемпионлик учун имконятдан маҳрум бўлди. Кейинги босқичда эса «Оденсе»ни мағлуб этган «Парма» якунда кубокни қўлга киритди.

Шу сабабли мадридликлар «Челси»га қарши жавоб ўйинига анча жиддий руҳий тайёргарлик кўраётган бўлса ажаб эмас. Бу каби ҳолатларга яна бошқа мисолларни келтириш учун у қадар узоққа бориш керак эмас. Бу 2018/19 йилги мавсумдаги ЕЧЛда ҳам содир бўлган ва бу сафар Европанинг шимолидаги бошқа бир жамоа - Голландиянинг «Аякс» клуби катта саҳнага чиқди. Чемпионлар лигасининг кетма-кет 3 та ўйинида ғалаба қозонган жамоа кўпчиликни ҳайратга солди. Ўшанда «Реал» «Йохан Кройф Арена»да 2:1 ҳисобида рақибидан устун келган эди.

 

Ўйиндан сўнг Рамос билан боғлиқ қизиқ воқеа содир бўлди: сардор жавоб ўйинига дисквалификация қилиниб, чорак финалга ҳеч қандай камчиликларсиз етиб келиш мақсадида атайлаб сариқ карточка олди. Бироқ у якунда ўз мақсадига эриша олмади. «Аякс» «Бернабеу»да «Реал»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (1:4). Сешанба куни «Челси» билан ўйнайдиган кўплаб футболчилар ўша баҳсда аламли мағлубиятдан жабр чекишган: Куртуа, Карвахаль, Начо, Кроос, Модрич, Бензема, Винисиус...

Бу борада яна бир учрашувни эслаш мумкин. 2017/18 йилги мавсумда Туринда «Ювентус» устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалаба мадридликларга ярим финал йўлланмасини кафолатлагандек бўлган эди. Бироқ, «қироллик клуби» Рамоссиз жавоб баҳсида майдонга тушди ва бу унинг позициясида жуда кўплаб жиддий хатоларни келтириб чиқарди. Натижада «Юве» барчани ҳайратга солган ҳолда «Бернабеу»да уч гол фарқини йўққа чиқарди. Бироқ сўнгги дақиқаларда ирода намойиш эта олмади. Бенатия томонидан Лукас Васкесга нисбатан ишлатилган фол туринликлар дарвозасига сўнгги дақиқада пенальти белгиланишига сабаб бўлди ва буни Криштиану аниқ амалга ошириб, жамоасини кейинги босқичга олиб чиқди. Бироқ ушбу қалтис ҳисоб «Реал» мухлисларини хавотирга солгани бор гап.

Киритилди: 23:55, 12.04.2022.
Ўқилди: 2273 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.