Карло Анчелотти сўнгги 40 йил давомида кетма-кет Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб келди.
Италиялик мураббийи бошчилигидаги «Реал» клуби чорак финалда «Челси»ни умумий ҳисобда мағлуб этди (2:3, 3:1).
У кетма-кет 40 йил давомида ярим финал босқичига чиққан биринчи мураббийга айланди.
1999 йилда унинг қўл остидаги «Ювентус» клуби, 2003, 2005, 2006 ва 2007 йилларда «Милан», 2014, 2015 ва 2022 йилларда «Реал» 1/2 финалда ўйнаган. Унинг ҳисобида жами саккизта ярим финал бор.
«Милан» билан Анчелотти икки марта (2003 ва 2007 йилларда), «Реал» билан бир марта (2014 йилда) Чемпионлар лигасида ғолиб чиққан.