«Вильярреал» ҳимоячиси Рауль Альбиоль Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққани ҳақида фикр билдирди. Испан клуби «Бавария»ни умумий ҳисобда мағлуб этди.
«Шунчаки ақл бовар қилмайди. Биз бор кучимизни ишга солишимиз керак эди. Бу бутун жамоамизнинг ғалабаси. Иккала ўйинда ҳам кўп тер тўкишимиз керак эди, аммо барибир ярим финалга чиқдик - бу »Вильярреал" учун ажойиб ютуқ. Биз бу узоқ 90 дақиқа бўлишини ва бизга қийин бўлишини билардик», - деди Альбиоль УЕФА расмий сайтига.