"Челси" устози Томас Тухель VAR тизимидан норози эканини билдирди. У шундай дейди:
"Менда фақат бугун эмас, доимо VAR билан муаммолар бўлган. "Реал"га қарши биринчи даврада ҳам муаммолар бўлганди. Бугун эса яна шундай ҳолатга дуч келдик. Ҳа, гол балки адолатли тарзда киритилмагандир. Алонсонинг ўзи ҳам буни билар. Аммо бош ҳакам VAR'дагилар фикрига таяниши керак эмасди. У ўзи бориб, вазиятни кўздан кечириши керак эди деб ҳисоблайман. Бу нарса мени жаҳлимни чиқарди".
"Челси"нинг кейинги ўйини Англия кубоги ярим финалида кечади.