Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

«Реал» ярим финалга чиқди. Жамоанинг ҳолати қандай?

Баҳо:
+ | -

Чемпионлар Лигаси ярим финалига йўл олган Мадриднинг «Реал» клуби жорий мавсум мусобақа ғолибига айланиши мумкинми ёки йўқ, буни вақт кўрсатади.

Нима учун улар чемпион бўлиши мумкин?

Агар «Реал» нимчорак финалда «ПСЖ»га қарши ҳамда чорак финал доирасида амалдаги чемпион «Челси» жамоалари билан баҳсда намойиш этган ўйинини кўрсатса, иложсиз ишнинг ўзи йўқ. Карим Бензема футболчилик фаолияти давомидаги энг ёрқин мавсумни ўтказмоқда. У жорий мавсум мусобақада 12 гол уришга эришди ва тўпурарлик пойгасида Левандовскидан 1 тўп фарқи билан ортда бормоқда. Винициус Жуниорнинг техник қобилияти ва алдамчи ҳаракатлари, марказда Лука Модричнинг заргарона узатмалари жамоани 14-чемпионлик сари етаклашига сабаб бўла олади. Бу осон эмас. Аммо, иложсиз ҳам эмас.

Мадридликлар ярим финалда «Атлетико» ёки "Манчестер Сити" билан тўқнаш келишади. Клуб «матрасчилар»га қарши 10 марта Чемпионлар Лигасида баҳс олиб борган ва 5тасида ғалаба қозонган (2 дуранг, 3 мағлубият). Тўплар нисбати - 16:11.

"Манчестер Сити" билан жами 6 маротаба тўқнаш келган ва у ерда мутлақ тенглик. Иккитадан ғалаба, мағлубият ҳамда дуранг. Тўплар нисбати - 7:7.

УЕФА рейтингидаги ўрни: 5

Еврокубоклардаги энг яхши натижаси: ғолиблик (1955/56, 1956/57, 1957/58, 1958/59, 1959/60, 1965/66, 1997/98, 1999/2000, 2001/02, 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18)

Ўтган мавсум: ярим финалда «Челси»га имконият бой берилган (умумий 1:3)

Жорий мавсум Чемпионлар Лигасида 10 та ўйин ўтказган «Реал» 7 ғалаба, 3 мағлубият қайд этди. Тўплар нисбати - 22:9.

Тўпурар: Карим Бензема (12 гол)

Чорак финал: умумий 5-4, «Челси»

1/8 финал: умумий 3-2, «ПСЖ»

"D" гуруҳи ғолиби

Ўтган ёзда Карло Анчелотти «Реал» бошқарувини ўз қўлига олганди. Мутахассис 2014 йилда жамоа билан ЕЧЛда зафар қучганини билсангиз керак. У 3 марта еврокубокларда ғалаба қозонган мураббийлардан бири ҳисобланади.

Биласизми?

«Реал» жорий мавсум нимчорак финалда «ПСЖ»га қарши баҳсга қадар кетма-кет 23 Чемпионлар Лигаси ўйинларида гол уриб келаётган эди.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:52, 13.04.2022.
Ўқилди: 4929 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.