Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Легионерларимизда нима гаплар: ОЧЛда бирин-кетин голлар

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон. ҚПЛ 5-туридан ўрин олган «Қайрат» - «Каспий» ўйини тақдирини мезбон жамоа урган ягона гол ҳал қилди. Бироқ жамоадаги легионеримиз Жасур Жалолиддинов бу сафар майдонга тушмади. «Қайрат» шу билан ўз очколари сонини 11тага етказиб, турнир жадвалида 1-ўринга кўтарилди. 3:1 ҳисобида якунланган «Ордабаси» - «Тобол» ўйинида меҳмон жамоа голини миллий жамоа­миз ҳужумчиси Игорь Сергеев урди. «Ордабаси» ҳимоячиси Одил Абдумажидов эса ғалабага тўлиқ вақт давомидаги фаоллиги билан ҳисса қўшди.

Беларусь. «Энергетик-БГУ» Беларусь Олий лигаси 3-турида «Слуцк»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисоби билан чекланди. Аввалги 2та турда 2тадан гол уриб, «талабалар» ғалабасини таъминлаган ҳужумчимиз Бобур Абдухолиқов бу сафар майдонда 75 дақиқа ҳаракатланди, аммо рақиб дарвозасига йўл тополмади. «Энергетик-БГУ» сафидаги бошқа легионерларимизга келсак, ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа, ярим ҳимоячи Шоҳруҳ Абдураҳмонов 75 дақиқа тўп сурди. Ярим ҳимоячи Аббос Жумақулов эса захирада қолди.

Россия. «Нижний Новгород» РПЛ 24-турида Москва «Динамо»сини қабул қилиб, 0:1 ҳисобида енгилди. Жамоа ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев жароҳат туфайли бу учрашувни ўтказиб юборди. Дарвоқе, Иброҳимхалил «Нижний Новгород»нинг март ойидаги энг яхши футболчиси сифатида эътироф этилди. Ўзбекистон термаси чап қанот ҳимоячиси мухлислар ўртасидаги сўровда 714 (55,35 фоиз) тўплаб, дарвозабон Артур Нигматуллин (30,47 фоиз), ҳимоячи Кирилл Гоцук (6,82 фоиз) ва ярим ҳимоячи Николай Калинский- (3,8 фоиз)ни ортда қолдирди. «Уфа»га келсак, Бошқирдистон клуби 24-турдан ўрин олган «Сочи»га қарши уй учрашувини Остон Ўруновсиз ўтказиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Италия. «Рома» ўтган ҳафта ўртасида ЕЛ чорак финали доирасида «Буде-Глимт» клуби меҳмони бўлиб, сўнгги дақиқаларда қўйиб юборилган гол туфайли мағлубиятни тан олди - 1:2. Элдор Шомуродов Норвегиядаги учрашувнинг 65-дақиқасида Генрих Мхитарян ўрнига тушди. Римликлар якшанба куни «А» серия 32-турида «Салернитана» билан куч синашиб, иродали ғалабани тантана қилишди. Элдор бу сафар ўйинга 70-дақиқада қўшилди. «Рома»нинг ҳужум ҳаракатлари айнан шундан сўнг анча фаоллашганини алоҳида айтиш жоиз.

ОЧЛда ГОЛЛАР

ОЧЛ «Ғарб» минтақаси гуруҳ босқичи 1-турида 3 нафар легионеримиз ўз ҳисобига гол ёзиб қўйди:

Отабек Шукуров «Ал Ҳилол» - «Шаржа» ўйинининг 7-дақиқасида меҳмонларнинг жавоб голига муаллифлик қилди - қойилмақом зарба. Бироқ якунда «Шаржа» мағлубиятни тан олди - 1:2.

Муҳаммад Исаев «Истиқлол» (Тожикис­тон)нинг «Ал-Райян» клубига қарши ўйини 67-дақиқасида суперзарба эвазига рақиб дарвозаси «тўққиз»лигини нишонга олиб, ҳисобни 2:2га ўзгартирди. Бироқ қатарликлар кейинчалик 3-голни уриб, ғалабани илиб кетишди. Исаевнинг ўзи ОЧЛдаги дебют ўйинида урган ушбу голини фаолиятидаги энг чиройлиси сифатида таърифлади.

Азиз Ғаниевнинг голи эса «Шабаб Ал-Аҳли»га «Аҳал» билан ўйинда 1 очко келтирди - 1:1. Ҳамюртимиз 79-дақиқада пенальтидан фойдаланишдан ташқари, учрашувда сариқ карточка ҳам олди.

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 13:58, 13.04.2022.
Ўқилди: 2840 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.