"Ливерпуль" "Бенфика"ни мағлуб этса Европа кубоги ёки Чемпионлар лигаси ярим финалига 12 марта йўл олган иккинчи инглиз клуби бўлиши мумкин. Чорак финалнинг биринчи ўйини 3:1 ҳисобида “қизиллар” фойдасига ҳал бўлганди.
1964 йилда Билл Шенкли қўл остида еврокубокларда илк бор иштирок этганидан бери "Ливерпуль" шу кунгача 11 та ярим финалга чиқди. Англияда фақат “Манчестер Юнайтед” (12 та) қитъадаги асосий клублар мусобақасининг кучли тўртлигига кўпроқ кирган.
Шу билан бирга, "Ливерпуль" 6 марта кубокни қўлга киритишга муваффақ бўлган, "Юнайтед" эса ҳозирча фақат бешта ғалаба билан чекланиб қолган.