"Манчестер Юнайтед" ўзининг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погба билан янги шартнома имзолаш учун ҳаракат қилмоқда.
Daily Mirror нашри берган маълумотларга кўра, "қизил иблислар" раҳбарияти Погбага 4 ёки 5 йилга мўлжалланган ҳафтасига 480 минг евро маош билан шартнома таклиф қилган.
Қайд этиш жоиз, 29 ёшли Погба ва клуб ўртасидаги амалдаги келишув жорий мавсум якунида нихоясига етади. Унга "ПСЖ" ва "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда.