«Пахтакор» ҳамда «Ал-Иттиҳод» учрашуви якунига етганидан сўнг бўлиб ўтган матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Раул Канеда иштирок этди. Мураббий ўйин ҳақида гапирар экан қуйидаги фикрларни айтди.
Раул Канеда: - Барчага хайрли оқшом. Биз дастлабки 20 дақиқани яхши бошлаган эдик, Лекин биринчи бўлимнинг қолган дақиқаларида яхши ўйнай олмайдик. Бу менимча, Сауд Харирийнинг жароҳат олгани билан билан боғлик деб ўйлайман. Энг биз қийин вазиятда турган пайтимиз ҳисобни очдик. Шундан кейин ўйинимизда ижобий ўзгариш кузатилди. Мезбонлар 10 киши бўлиб қолган бўлсада олдинга ташланди ва бундан биз фойдаланиб ғалабани илиб кетдик.
- Ҳакамларнинг бошқарувига қандай баҳо берасиз? Сизнингча, қизил карточка ҳақиқатдан ҳам бормиди?
- Мен ўша вазиятни яхши кўрдим. Мени ҳолатимдан кўринди. У охирги ўйинчи эди. Бу ҳақиқатан ҳам қизил карточкага тортадиган вазият эди.
- Жамоа олдига қандай вазифа қўйилган? “Ал Иттиҳод” мамалакат чемпионати баҳсларида ҳам Кубоги баҳсларида ҳам яхши натижа қайт эта олмади. Жамоа учун фақат битта мусобоқа қолди...
- “Иттиҳод”да мураббий бўлиб ишлар экансан, албатта олдингда муҳим талаблар бўлади. Жамоа яхши тарихга ва яхши маблағга эга. Шундай экан қандайдир натижа кўрсатиш керак бўлади. ОЧЛдаги мақсадимиз иложи борича узоқроққа бориш. Агар бу янада узоқроқ бўлса хурсанд бўлардим.
- Ўнг қанотдан қилган хужумларингиз анча омадли бўлди. Бу ўйиндан олдин режалаштирилган эдими?
- Йўқ биз футболчиларимизга бу ҳақда махсус кўрсатма бермаган эдик. Шусиз ҳам ўнг қанотдаги футболчиларимизда биринчи ва иккинчи бўлимда яхши имконият бўлганди. Лекин уўша вазиятларда яхши ўйнай олмади.