Кириш Регистрация
03/05 00:00 Осасуна 1-2 Барселона
03/05 15:30 Болонья 0-0 Кальяри
03/05 17:00 ОКМК 0-0 Нефтчи
03/05 17:00 Сельта 3-1 Эльче
03/05 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бунёдкор
03/05 18:00 Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
03/05 18:00 Сассуоло 2-0 Милан
03/05 19:15 Сурхон 1-1 Пахтакор
03/05 19:15 Хетафе 0-2 Райо Вальекано
03/05 19:30 Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
03/05 21:00 Ювентус 1-1 Верона
03/05 21:30 Бетис 3-0 Реал Овьедо
03/05 23:00 Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
03/05 23:45 Интер - Парма
04/05 00:00 Эспаньол - Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 19:00 Челси - Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе - Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

Марсело, Карим Бензема ва яна уч футболчи «Севилья»га қарши ўйинда «Реал»га ёрдам беролмаслиги мумкин

Баҳо:
+ | -

«Реал» ҳимоячиси Марсело Чемпионлар Лигаси чорак финал жавоб баҳси доирасида «Челси»га қарши кечган ўйинда (2:3) жароҳат олди.

"Marca" нашрининг хабар қилишича, бразилиялик ҳимоячи чап оёғида оғриқ ҳис қилган ва якшанба куни «Севилья»га қарши кечадиган ўйинни ўтказиб юборади. Футболчи пайшанба куни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади ва шундан кейин унинг жароҳати қай даражада жиддий экани маълум бўлади.

Марсело «Челси»га қарши ўйинда Ферлан Мендининг ўрнига майдонга тушганди. Менди ҳам мушакларидаги муаммо сабаб бу ўйинда охиригача ҳаракат қила олмаган. Ферлан жароҳат сабаб «Хетафе»га қарши баҳсни ўтказиб юборганди. Унинг ҳам «Севилья»га қарши ўйинда майдонга тушиши сўроқ остида қолмоқда.

Шунингдек, Карим Бенземанинг ҳам ҳолати барқарор эмас. Французнинг мушаклари «Челси»га қарши баҳснинг сўнгги дақиқаларида юкламаларга бардош беролмаган. Яна, ҳимоячи Начо ҳам қўшимча текширувдан ўтиши кераклиги айтилмоқда.

Шу тариқа, «Реал» Ла Лигадаги таъқибчисига қарши ўйинда номинал чап қанот ҳимоячисиз қолмоқда. Ушбу позицияда тўп сурадиган Мигел Гутеррес ҳам тиззасидаги жароҳат боис 1,5 ойга сафдан чиққан.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:56, 14.04.2022.
Ўқилди: 4812 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик