"Манчестер Сити" футболчиси Жон Стоунз жамоадоши Фил Фоден ҳақида фикр билдирди. У шундай дейди:
"Фил рақиб учун ҳар икки баҳсда катта хавф туғдириб турди. Бугун эса биз учун катта ҳажмдаги ишни бажарди. У майдонни яхши ҳис этади. Вазифасини яхши англайди. Фоден биз учун жуда муҳим".
Эслатиб ўтамиз, Жон Стоунз кечаги баҳснинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.