«Барселона» ва «ПСЖ» «Челси» ярим ҳимоячиси Жоргиньо учун курашга қўшилди. Аввалроқ, футболчига «Милан» ва «Ювентус» клублари ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинганди.
Жоржиньо жорий мавсум «Челси» сафида 40 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 4 та голли узатмани амалга оширди. Бироқ футболчининг клубдаги келажаги номаълумлигича қолмоқда. Футболчининг шартномаси ёзда якунига етади.
Яқинда Жоржиньонинг агенти 30 ёшли футболчи учун «Челси» билан янги шартнома имзолаш устувор вазифа эканини тан олди. Бироқ айни дамда Лондон клуби трансфер амалга ошириш ҳуқуқига эга эмас, шу боис улар ярим ҳимоячини ўз сафларида сақлаб қола олишлари ҳали аниқ эмас.