«Барселона» ҳужумчи Люк Де Йонгнинг ижара муддатини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди.
Футболчи ўтган ёзда «Севилья»дан ижара асосида Каталония клубига ўтган эди. Хави «Барселона» бош мураббийи бўлганидан сўнг, Де Йонг асосий таркибдан тушиб қолди, аммо сўнгги ўйинларда у ажойиб ўйинлар намойиш этмоқда. Ўртача ҳисобда Де Йонг «Барселона» сафида ҳар 96 дақиқада 1 та гол урди. Бу захира футболчиси учун ажойиб рақамлар.
Унинг сўнгги пайтлардаги ажойиб ўйинини ҳисобга олиб, «Барселона» Люкни ижарасини яна бир йилга узайтиришга қарор қилди, деб хабар беради Diario SPORT.
Олдинроқ футболчига Мадриднинг «Атлетико» клуби ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.