“Норвич” ҳимоячиси Макс Аарон учун курашда “Манчестер Юнайтед” ва “Арсенал” етакчилик қилмоқда, деб хабар беради Daily Mail.
Манбага кўра, "Манчестер Юнайтед" Ааронни Уан-Биссака ўрнига ўринбосар сифатида кўрмоқда. "Арсенал" Букайо Сака, Бен Уайт ва Эмиль Смит-Роу каби футболчиларга рақобатчи олиб келишни мўлжалламоқда.
"Норвич" ҳозирда Премьер-лигада охирги ўринда бормоқда. Агар қуйи лигага тушиб кетган тақдирда, шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар давом этадиган асосий таркиб футболчисини сақлаб қолиши деярли имконсиз бўлади.
Жорий мавсумда 22 ёшли англиялик футболчи клуб сафида 29 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани амалга оширган. Футболчининг Трансфермаркетдаги нархи 22 млн еврони ташкил қилади.