Анъана тарзига айланаётган ойлик сўровда таҳририятнинг 10 нафар журналисти иштирок этди. Ҳамкасбларимиз Апрель ойида бўлиб ўтган миллий чемпионат ўйинлари, клубларимизнинг ОЧЛ ва ОФК кубогидаги иштироки, шунингдек легионерларимизнинг хорижий лигалардаги ўйинларига қараб баҳо беришди.
Кетма-кет иккинчи ўринда қайд этиб килинган "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов биринчи марта мураббийлар сўровномасида очколар бўйича катта фарқ билан биринчи ўринни эгаллади. Футболчилар сўровномасида эса Одил Аҳмедов шунча очко тўплаб биринчи ўринда эътироф этилди. Эслатиб ўтамиз, Одил Аҳмедов март ойи якунларига кўра ҳам энг яхши футболчи деб топилган эди.
Қуйида энг кўп очко жамғарган беш нафардан футболчи ва мураббий исми ва очколари келтирилган. 1-3-ўринни эгаллаган футболчи ва мураббийлар ЎФФ томонидан ўтказилаётган Апрель ойининг энг яхши футболчиси ва мураббийи сўрови учун "Стадион.уз" варинати сифатида тақдим этилади.
Апрель ойининг энг яхши футболчилари:
1. Одил Аҳмедов ("Анжи", Россия) – 39 очко;
2. Лутфилло Тўраев ("Бунёдкор") – 17 очко;
3. Иван Нагаев ("Динамо") – 15 очко;
4. Камолиддин Мурзоев ("Бунёдкор") – 13 очко;
5. Темурхўжа Абдухолиқов ("Пахтакор") – 9 очко.
Апрель ойининг энг яхши мураббийлари:
1. Миржалол Қосимов ("Бунёдкор") – 39 очко;
2. Деян Журжевич ("Пахтакор") – 26 очко;
3. Аҳмад Убайдуллаев ("Динамо") – 20 очко;
4. Хорен Оганесян ("Локомлтив") – 15 очко;
5. Игорь Криушенко ("Шўртан") – 10 очко.