La Gazetta dello Sport нашри хабарига кўра, "Ювентус" ёзда ярим ҳимоя чизиғини кучайтирмоқчи. Манбага кўра, "кекса синьора" кимларни сотиб олиши борасида ҳам бир қарорга келган.
Турин клуби "шорт листи"га Жоргиньо ("Челси"), Поль Погба ("Манчестер Юнайтед"), Ренату Санчеш ("Лилль") ва Сергей Милинкович-Савич ("Лацио") каби футболчилар киритилган.
"Бьянконерилар"нинг асосий мақсади Жоржиньо бўлиб, унинг "Челси" билан шартномаси 2023 йилнинг июнигача амал қилади. 30 ёшли ярим ҳимоячи мавсум якунида Лондон клубини тарк этиши эҳтимоли бор. Шу сабаб Турин клуби асосий эътиборни лондонликлар футболчисига қаратади.