Кириш Регистрация
21/11 18:00 Пахтакор 0-2 ОКМК
22/11 16:00 Нефтчи - Насаф
22/11 18:15 Қизилқум - Навбаҳор
23/11 01:00 Хетафе - Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик - Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон - Динамо
23/11 17:30 Лестер - Челси
23/11 18:00 Валенсия - Бетис
23/11 19:00 Верона - Интер
23/11 20:00 Борнмут - Брайтон
23/11 20:00 Арсенал - Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла - Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон - Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм - Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико - Алавес
23/11 22:00 Милан - Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити - Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас - Мальорка
23/11 22:30 Жирона - Эспаньол

Англия чемпионлиги учун кураш авжида. Икки даҳони олдинда нималар кутмоқда?

Баҳо:
+ | -

АПЛ доим ўзининг қизғин ўйинлари-ю, кучли жамоалари билан Европада ажралиб туради. Ушбу лига барча футбол мухлисларига бирдек ёқса керак. Бу йилги мавсум ҳам олдингиларидан қолишмаслиги шубҳасиз. Шу йўсинда давом этилса чемпион номи сўнгги турда аниқ бўлади. Энди ҳамма нарса икки гранд жамоанинг келаётган тақвимига боғлиқ. Ишонинг чемпионлик кураши фонида 4-ўрин учун кураш сезилмай қолади ва катта эҳтимол кучли 4ликда иккита Лондон жамоаси ўрин олади. Ҳамма бир нарса, ким чемпион бўлиши қизиқ. Қуйида эса сиз АПЛда зафар қучиш учун “борини бераётган” икки жамоанинг тақвими билан танишиб оласиз.

“Манчестер Сити”


Аслида бир томондан икки жамоани ҳам жиддий тақвими бор. Икки фронтдаги кураш жамоаларги етарлича зичликда ўйин ўтказиш кераклигига мажбур қилмоқда. Мисол келаси ҳафта “шаҳарликлар” 6 кун ичида 3 ўйин ўтказиши керак. Ўша ўйинлардан учинчиси Чемпионлар лигасида “Реал Мадрид”га қарши бўлиб ўтади. Уларнинг тақвимидаги биринчи ўйин бу бугун бўлиб ўтади. Англия кубоги баҳсида биз солиштираётган икки жуфтлик ўзаро тўқнаш келишади. Ғалаба қозонган жамоада кураш учун 3 фронт ҳам пайдо бўлади.

Бевосита “Манчестер Сити”нинг АПЛдаги тақвимига юзлансак, “шаҳарлик”лар 4 ўйинни ўз уйида ўтказади. Бунда меҳмонлар: “Брайтон”, “Уотфорд”, “Ньюкасл” ва “Астон Вилла”. Бу баҳсларда нисбатан уч ўйин осонроқ ўтиши мумкин. Фақатгина “Уотфорд” жамоани қийнаш эҳтимоли юқорироқ. Негаки қолган уч жамоа Чемпионшипга тушиб кетмайди ва Еврокубоклар учун ҳам кураша олмайди. “Уотфорд”да эса қуйи лигага тушиб кетиш ҳавфи юқори. Чўкаётган одам ўтга ҳам хасга ҳам бирдек ёпишади деганларидек улардан хавф кутиш мумкин.

Меҳмонда эса Гвардиола шогирдлари “Вульверҳэмтон”, “Лидс” ва “Вест Ҳэм”га қарши ўйин олиб боришади. Бу ерда икки рақиб жуда жиддий, “Лидс”ни ҳисобга олмаймиз. “Вест Ҳэм” кучли бешлик учун курашаётган жамоа чунки “Липервуль” ва “Сити”дан бир ЧЛда ғалаба қозонса, келаси мавсум АПЛнинг 5 ўрин соҳиби ҳам Европанинг энг нуфузли мусобақасида қатнашиши мумкин бўлади.  “Бўрилар” эса Европа лигаси” зонасида турибди ва “Сити” учун жуда ноқулай жамоа ҳисобланади. “Шаҳарликлар”нинг уcтун томони ҳаммаси ўз қўлида.

  “Ливерпуль”

Чемпионлар Лигасида “Ливерпуль”га “Вильрреал” рақиб бўлгани бироз тақвимини енгиллаштирган бўлиш мумкин, лекин ишонг шунда ҳам Клоппни жиддий ўйлар кўтмоқда. Жамоа кейинги ҳафта 18 кун ичида 6 та ўйин ўтказиши керак ва ҳаммасида ҳам рақиблар жиддий. Бугун “Сити”га қарши ўйинни ўтказгач, “қизиллар” 20 апрель санасида “МЮ”ни ўз уйларида қабул қилишади. 4 кундан сўнг эса “Ливерпуль” дербиси бизни кутиб турибди. Кейин “Вильярреал” Энфилдда меҳмон бўлса, Клопп шогирдари 2 кундан сўнг “Ньюкасл”га сафар уюштириб, Испанияга жавоб учрашуви учун жўнаб кетишади. 6 ўйин эса “Тоттенҳэм”га қарши.

Тўрт ўйин ўз уйида бўлиб ўттади. Аммо тақвим жуда зич. “Тоттенҳэм” ва “МЮ” евркубоклар учун курашса. “Эвертон” АПЛда қолиш учун қўлидан келганини қилади. Дерби бирбир дерби. “Ньюкасл” жиддий рақиб дейишимга сабаб “Ливерпуль” уларга қарши ўйинга тайёрланишга улуриши билан боғлиқ. 2 кун ичида бу жамоага қарши шай бўлиш қийин бир кун дам олишга кетишини ҳам ҳисобга олиш керак.

Кейинги икки тур меҳмонда “Астон Вилла” ва “Саутгэмтон”га қарши бўлиб ўтади. Бу баҳслар Клопп шогирдлари учун бироз енгилроқ ўтиши мумкин. Аммо унинг учун Салох ўз формасини тиклаши ва яна голлар ура бошлаши керак. Ҳайриятки “Ливерпуль” Диасни қишда сотиб олди. Бўлмаса Клопп ҳам бундай тақвимда Гвардиола сингари “тақирбош” бўлиб қолиши ҳеч гап эмасди.

“Ливерпуль” оҳирги турда “Вулвз” билан ўйин ўтказади. “Бўрилар” унгача шу ўринини сақлаб қолса, у ҳолда бу ўйин жуда ҳам дахшатли бўлади.

Ҳали Англияда лига чемпиони аниқ бўлгани йўқ. Икки жамоа ҳам бунинг учун жиддий тер тўкиши керак бўлади.  Бундай ҳолда биз футбол мухлислар мазза қилиб ўйин томоша қилишимиз мумкин. АПЛ ўйинларидан баҳра олайлик.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:14, 16.04.2022.
Ўқилди: 3096 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.