Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон 0-0 Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал 1-0 Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер
29/12 00:45 Лацио - Аталанта
29/12 16:30 Удинезе - Торино
29/12 19:00 Наполи - Венеция
29/12 19:30 Лестер - Манчестер Сити
29/12 20:00 Тоттенхэм - Вулверхэмптон
29/12 20:00 Кристал Пэлас - Саутгемптон
29/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
29/12 20:00 Фулхэм - Борнмут
29/12 22:00 Ювентус - Фиорентина
29/12 22:15 Вест Хэм - Ливерпуль

Фирибгар дея тош отилаётган итальян клубларига қарши эътирозлар асослими — ким ҳақ, ким ноҳақ?

Баҳо:
+ | -

Трансфер нархларининг ошириб юборилиши фэйр-флей қоидаларининг бузилишига олиб келади. Бу эса турли хил савиядаги жамоалар ўртасида юзага келган балансни бузиб юборади. Кеча ушбу ҳолат юзасидан "Ювентус" билан боғлиқ қирқ иккита трансфернинг ошириб юборилиш ишлари кўриб чиқилди. Бу ишда жами ўн бир клуб, эллик тўққиз клуб вакиллари иштирок этган.

Октябр ойи охирида Италиянинг йирик нашри La Republica мамлакат футболида янги жанжал авж олаётгани ҳақида мақола ёзди. Унда ўйинчиларнинг трансфер нархи ҳеч қандай объектив сабабларсиз жуда юқори баҳолангани ёзилган. "Ювентус", "Наполи", "Сампдория", "Женоа", "Эмполи", "Про Верчелли", "Парма", "Пиза", "Кьево", "Новара" ва "Пескара" каби жамоалар молиявий вазиятни яхшилаш учун фантастик шартномалар имзолашга рози бўлишган. Италия футбол федерацияси маълумотларига кўра, нақ 62 та трансфер қоидабузарлик йўллари билан амалга оширилган.

Қуйида улар ҳақида қисқача тўхталамиз.

Виктор Осимхен

Осимхен "Лилл"дан "Наполи"га 71,3 миллион еврога ўтган эди. Бироқ, Неапол клуби аслида футболчи учун анча камроқ тўловни амалга оширган. Бу сумманинг 20 миллиони тўрт нафар футболчи - Орестис Карнезис, Чиро Пальмери, Луиджи Лижури ва Клаудио Мансининг трансферлари ҳисобига амалга ошган. "Удинезе"нинг асосий дарвозабони бўлган Карнезис учун бу тўловлар ўзини оқлаши мумкин. Бироқ номи келтирилган қолган футболчилар Италиянинг қуйи лигаларида ўйнамоқда.

Яна бир мисол сифатида "Ювентус" ва "Барселона" ўртасидаги алмашинувни  айтиш мумкин. Ярим ҳимоячилар Артур Туринга, Миралем Пьянич эса Каталонияга йўл олди. “Бьянконерилар” Артур учун 72 миллион евро ва қўшимчасига 10 миллион евро бонус тўлаган бўлса, “кўк-анорранглилар” 60+5 миллион сумма тўлашган. Шубҳасиз, ҳар иккала футболчи ҳам унчалик қимматга тушмагандек кўриниши мумкин, аммо бу трансферлар икки клубга капитал даромадларини кўрсатишга имкон берди.

Ушбу воқеалар юзасидан Турин прокуратураси "Ювентус" штаб-квартираси ичида бошланган текширувларга ойдинлик киритди. Ушбу фаолият жиноят ҳақидаги фаразларни аниқлашга қаратилган эди.

Кейинчалик бошқа клубларда ҳам шундай қидирувлар ўтказилди. Бир неча ой давом этган ҳужжатлар тўлиқ ўрганиб чиқилгач, улар эгаларига қайтариб берилди. Айрим оммавий ахборот воситалари иш ёпилганини тезда хабар қилишди, аммо аслида ундай эмас. Клублар судда ўзларини оқлаш учун ҳужжатларга айрим ўзгартиришларни ҳам киритишгани айтилмоқда.

2021-йил декабрь ойида Италиянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари ўтмишда содир бўлган шунга ўхшаш баҳсли ҳодисаларни таҳлил қилувчи материалларни эълон қилди.

Жумладан, La Stampa шундай ёзади: "Ювентус" ва айбланувчи бошқа клублар федерацияга катта жарима тўлашлари мумкин. Бу “Кьево” – “Чезена” баҳсида бўлган воқеа каби жиддий эмас. Бироқ, ҳозирда жамоатчилик бунга жуда кучли босимни амалга оширмоқда».

Италияда трансферлар анча содда ишлайди. Иккита клубни тасаввур қилсак, А клуб сотувчи, Б клуб эса харидор бўлсин. А клуб ўз футболчиси учун номаълум миқдорни тақдим этади. Б клуб эса бунга рози ёки рози эмаслигини билдиради. Шу сабабдан “Торино” президенти Урбано Кайро ўн йиллардан бери Белотти, Клаудио Лотито эса эса Милинкович-Савичнинг эҳтимолий трансферларини уёқдан буёққа "ўйнатиб" келмоқда. Бироқ уларнинг ҳийласига учадиган ва йирик сумма тўлайдиган жамоа ҳалигача топилгани йўқ.

Италияда бу каби ҳолатлар жуда ҳам кўплаб топилади. "Юве", "Сити", "Барселона" ва бошқа бир қанча топ-клубларнинг қилаётган ишлари айрим ҳолларда шу каби ишларга йўналтирилган, бу кўпинча тақиқланмайди. Топ-клублар трансферлар бўйича даромад олиш имкониятини шу тариқа қўлга киритадилар.

Футболчиларнинг Transfermarktдаги нархлари ҳам баъзида ушбу "ишлар"га тўсқинлик қила олмаяпти, балки бу каби ҳолатлар портал расмийларини ҳам чалғитиб қўймоқда. Хўш, трансферлар билан боғлиқ ишлар қандай якунланиши мумкин? Италия футбол федерацияси бу иш май ойи ўрталарида якунланишига умид қилган. Барча қонунбузарлар тўлалигича жаримага тортилиши белгиланди. Иш бошида турганлар эса футболдан четлаштирилади. Бироқ, ҳамма нарса кутилганидан кўра тескари кўриниш олди. Барча клублар ва функционерлар ҳар жиҳатдан ўзини оқлашга муваффақ бўлди.

Маурицио Беллакос, "Ювентус" ҳуқуқшуноси

"Ювентус" адвокати Маурицио Беллакос судда қуйидагиларни айтди: "Шикоятлар асоссиз бўлишидан ташқари, жиноий ва спорт юриспруденсиясига зиддир. Айбловлар прокурор маслаҳатчилари томонидан ишлаб чиқилган параметрларга асосланади ва уларни қўллаш мумкин эмас. Сармоянинг ўсиши хаёлий эканлиги ва шунинг учун нотўғри маълумотлар ҳақида хабар берилганлигини аниқлаш учун норматив ёки техник параметрдан маълумотнома сифатида фойдаланиш керак", - дейди функционер.

Кейинчалик Беллакос ушбу воқеага Миландаги Луиджи Боккони номидаги хусусий университет профессори Лоренцо Поззани эксперт сифатида таклиф қилди. Унинг ёрдами билан Transfermarkt сайтида эълон қилинган нархларга эътироз билдирилди. Бундан ташқари, сайт вакили судда ўйинчиларнинг нархини ҳисоблаш жуда ҳам оммавий тус олиб кетгани ва "тирноқ ичидан кир қидирилаётганини" алоҳида таъкидлади.

Профессорнинг сўзларига кўра, трансфер қийматини баҳолаш учун бошқа манбалар ҳам мавжуд, масалан, Швейцарияда жойлашган Халқаро Спорт тадқиқотлари маркази кўпроқ функционал мезонларни ишлаб чиққан.

У, шунингдек, Италия прокуратураси маслаҳатчилари томонидан ишлаб чиқилган капитал даромадларини баҳолаш моделининг "нотўғри"лигига эътибор қаратди. "Ювентус" талаб қилаётган яна бир жиҳат шундан иборатки, спорт меъзонларини ишлаб чиқишда футболчиларнинг ёшига ҳам жиддий эътибор қаратиш керак. Бу уларга босим юкланишини олдини олади.

Киритилди: 08:00, 17.04.2022.
Ўқилди: 1612 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.