Кириш Регистрация

Жамшид Искандеров: “Гуруҳ баҳсларини юз фоизлик натижа билан якунламоқчимиз”

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи, 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Нефтчи” ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 27 ёшли тажрибали ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

-  Ҳар бир учрашувда чиройли ўйин намойиш этган ҳолда, ғалаба қозониб,  мухлисларга қувонч улашишга ҳаракат қиламиз. Бўлажак баҳс ҳам бундан мустасно бўлмайди, албатта. “Навбаҳор” – “Нефтчи” иштирокидаги “водий дербиси” ўйинларини кўп маротаба томоша қилганман ҳамда кескин курашлар остида ўтишига гувоҳ бўлганман. Энди эса бевосита ўзимда шундай ажойиб дербида қатнашиш имконияти туғилмоқда.

Худога шукр,Ўзбекистон кубоги баҳсларида дадил одимлаяпмиз ва фарғоналиклар билан бўладиган беллашувда ҳам зафар қучиб, Ўзбекистон кубогининг  гуруҳ босқичи баҳсларини юз фоизлик натижа қайд этган ҳолда,  пешқадам сифатида якунлаш ниятидамиз. Бўлажак дерби принципиал аҳамиятга эга бўлганлиги боис, қизиқарли, чиройли, кескин курашларга бой ўтади, деган умиддаман.

Фурсатдан фойдаланиб, мухлисларга ушбу муқаддас Рамазон ойидаги ибодатларини Аллоҳ ўз даргоҳида қабул қилишини тилаб қоламан.        

Шунингдек, ишқибозлардан бўлажак ўйинда стадионга кўпроқ ташриф буюриб, жамоамизни бевосита қўллаб-қувватлаб, биз – футболчиларга мададкор бўлишларини сўрайман.

Биз эса мухлисларнинг қўллаб-қувватлашларига яраша майдонда муносиб тўп тепиб, уларга қувонч улашишга интиламиз ҳамда ғалаба қозониш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Бахтимизга “Навбаҳор” ишқибозлари ҳамиша соғ бўлишсин.

Манба: "Навбаҳор" клуби матбуот хизмати
Киритилди: 10:54, 17.04.2022.
Ўқилди: 1467 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5183]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4869]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4379]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [4220]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4128]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3335]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3185]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2981]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2614]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2516]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик