Англия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Дэвид Жеймс ўзининг икки ҳамкасби Икер Касильяс ҳамда Жо Ҳарт ҳақида фикр билдирар экан, бу борада ўзининг ҳамюртини жаҳоннинг энг кучли дарвозабони деб атади.
Касиляс билан Ҳартни бир-бири билан таққослайдиган бўлсак, бу борада Жо Икердан ўн баробар кучли.
Касильяс шунчаки ўз термаси билан европа ҳамда жаҳон чемпиони бўлгани учунгина шундай эътирофларга лойиқ кўрилмоқда. Қолаверса у доим бир жамоа шарафини - европанинг энг кучли жамоаларидан бири бўлган "Реал" шарафини ҳимоя қилиб келади. У жуда кучли ва барқарор ўйин намойиш этади, аммо Ҳарт каби ажоийб реакция ва техникага эга эмас.
"Жо Ҳартнинг реакцияси, тезлиги ва дарвозада жой танлаш маҳоратига қарасангиз, улар орасидаги фарқни кўришингиз мумкин.
"Масалан Икер Касильясни "Вулверҳэмптон" дарвозасига қўйиб кўришингиз мумкин. Ўшанда кўрардим унинг қанчалик мақтовга арзишини," - дея Дэвид Жеймснинг сўзларидан парча келтирмоқда Sky нашри