«Интер» ҳимоячиси Стефано де Врей собиқ агентларини судга бериб, деярли 5 миллион евро ундирди. Улар унинг маошини қисқартириш орқали юқори комиссия олишгани айтилмоқда.
Бу мавсум А Cерия учун кураш бизга ҳаяжонли интрига тақдим этди. Унинг асосий даъвогарлари «Милан» ва «Интер» ҳисобланади. «Милан» ҳали ҳам икки очко фарқи билан олдинда, аммо «Интер»да эса битта қўшимча ўйин мавжуд. Бу борада ҳеч нарса ҳал бўлмаган. Яқинда Стефан де Врей ҳаётида унга чемпионлик учун курашиш маънавий куч бағишлашини таъкидлади. Гап шундаки, суд қарорига кўра, унга 4,75 миллион евро миқдорида товон пули тайинланган - уни футболчининг собиқ агентлари тўлаши керак.
Хўш бу ерда нима содир бўлди?
2021 йилда футболчи «Лацио»дан «Интер»га ўтиш вақтида унинг вакили бўлган Sports Entertainment Group (SEG) агентлигига қарши даъво аризаси билан чиқди. Де Врей SEGни «Интер» билан махфий битим тузганликда айблади, бунда улар Стефаннинг маошини қисқартиришдан 7,5 миллион евро комиссия олганликлари айтилмоқда.
Агентлик де Врейга ушбу трансфер бўйича музокараларда ҳар икки томон номидан иш олиб бораётгани ҳақида хабар бермаган. 7,5 миллион евролик комиссиядан ташқари агентлик 2 миллион евро ҳам олди, бироқ бу ҳақда ҳам голландиялик футболчи ҳеч нарса билмаган. Бундан ташқари, SEG футболчига унинг келажакдаги трансфери учун олиши мумкин бўлган 7,5 фоизлик комиссия ҳақида айтмаган.
Агентлик ушбу ҳолатларни футболчига ошкор қилишга мажбур эди, аммо якунда бу бажарилмаган. Де Врей ҳақли равишда SEGнинг хатти-ҳаракати уни ноқулай аҳволга солиб қўйганини таъкидлади: агар агентлик ҳақиқатан ҳам музокаралар давомида унинг манфаатларини ҳимоя қилганида «Интер» унга кўпроқ маош тўлаган бўлар эди. Бу ердаги муҳим тафсилот шундан иборатки, энди де Врейнинг манфаатларини Мино Райола ҳимоя қиладиган бўлди.
Стефан 2018 йилнинг ёзида эркин агент сифатида «Интер»га ўтган эди. Кейин La Gazzetta Dello Sport Милан клубида у йилига 4,2 миллион евро миқдорида бонуслар олишини хабар қилди. Шартнома беш йилга имзоланди.
Малумот учун, Sports Entertainment Group 2000 йилда ташкил этилган Голландия агентлиги ҳисобланади. Унинг мижозлари орасида «ПСВ» сардори Коди Гакпо, «Аталанта» ярим ҳимоячиси Мартин де Рон, «Ницца» ҳужумчиси Каспер Дольберг ва «Аякс» ҳимоячиси Дэйли Блинд ҳам бор. SEG бизнеси фақат футбол билан чекланмайди. Агентлик шунингдек, велоспорт ва мусиқа саноатини ҳам қўллаб қувватлайди.
Жорий мавсумда Стефан мунтазам равишда «Интер»да ўйнаб келмоқда. Умуман олганда, у 2623 дақиқани майдонда ўтказди, 32 ўйинда ҳатто битта гол ҳам киритди. Мушакларнинг чарчоқлари туфайли де Врей ноябрь ва декабрь ойидаги ўйинларнинг бир қисмини ўтказиб юборди, март ойида эса оёқ суягидан жароҳат олиб, иккита ўйинда қатнашмади. Бироқ ҳимоячига талаб ҳамон энг юқори даражада бўлиб турибди. Февраль ойида италиялик инсайдер Николо Скира футболчига «Барселона» қизиқаётгани ҳақида хабар берган эди.