"Челси" ярим ҳимоячиси Мейсон Маунт жамоасининг Англия кубоги ярим финалида "Кристал Пэлас" устидан қозонилган ғалаба (2:0) ҳақида фикр билдирди.
"Бу биз ўзимизга кела бошлаган ўйин. Бу жуда оғир ўйин бўлди. Уларда яхши ўйинчилар бор. Мен Лофтус-Чикни сабрсизлик билан кутяпман. У топ футболчи. Қийин ўйинда майдонга тушди ва олдинга қадам ташлади. У устунлик қилади ва тўпга эгалик қилишда бизга ёрдам берди. У бугун ажойиб ўйнади" - деди Маунт ITV Sport билан суҳбатда.