Кириш Регистрация

Япония телеканали «Пахтакор» ҳимоячиси ҳақида кўрсатув тайёрламоқда

Баҳо:
+ | -

Япониянинг "SKY PercefTV" телеканали ижодкорлари Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳимоячиси Наоя Шибамура ҳақида кўрсатув тайёрлаш учун Тошкентга ташриф буюришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати вакили Беҳзод Назаров ўз твиттерида хабар қолдирди.

"Уларнинг асосий мақсади "Пахтакор" стадиони ва Қибрай базасидаги шароитлар, олий ва ёшлар лигасидан лавҳалар тайёрлаш, "Пахтакор" ФК ва ўзбек футболини япониялик томошабинларга таништиришдан иборат. Кўрсатув вақти бир соатга яқин бўлишини япон журналисти таъкидлаб ўтди", деб ёзади Назаров ўз твиттерида.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, ушбу телеканал Япония J лигаси ўйинларини трансляция қилади ҳамда япон футболи тўғрисида турли кўрсатувлар тайёрлайдиган футбол каналидир.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:42, 04.05.2012.
Ўқилди: 8440 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4750]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4435]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4210]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3411]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3402]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3217]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2881]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2833]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2467]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2457]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик