Кириш Регистрация
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия 1-1 Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона 1-1 Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

ПФЛ 7-тур: "Нефтчи" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Олий Лигасидан ўрин олган 7-тур учрашувларига "Нефтчи" ва "Машъал" жамоалари ўртасидаги учрашув билан старт берилди. Турнинг дастлабки учрашувида фарғоналиклар ишончли ғалабага эришишди.

Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ олдинг ташланган, мезбонлар 2-дақиқадаёқ жарима тўпи ишлаб олишди. Отабек Исроиловга нисбатан рақиблар қўпол ҳаракат қилишди. Жарима зарбасини эса Иқбол Акрамов аниқ зарба билан "Нефтчи" дарвозасига жойлаб қўйди.

Биринчи бўлимдан қолган яна бир ёрқин вазият бу муборакликлар вакили Элдор Эргашевнинг қизил карточка олиши бўлди. Эргашев ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда иккинчи огоҳлантириш олгани боис "Машъал"ни қийин аҳволда қолдириб кетди.

Бу эса иккинчи бўлимда яққол сезилиб қолди. Бир киши кўп бўлиб ҳаракат қилаётган фарғоналиклар кетма-кет ҳужумлар уюштиришни бошлашди. 67-дақиқага келиб ҳисобдаги фарқ иккитагача ошди. Захирадан майдонга чиқарилган Анвар Бердиев Мансур Саидов томонидан етказиб берилган тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Худди шунга ўхашаш вазият 78-дақиқага келиб ҳам содир бўлди яна ўша Мансур Саидовнинг оширмаси ва яна ўша Анвар Бердиевнинг гол. Ушбу гол ўйинда сўнггиси бўлиб қолди.

Ушбу ғалабадан кейин "Нефтчи" ҳисобидаги очколар сони 8тага етди ва улар 12-ўриндан 5-ўринга қўтарилиб олишди. Жумладан 8 очко тўплаган "Машъал" ҳам тўплар нисбатига кўра, фарғоналиклардан ортда боришмоқда. Бироқ "Нефтчи"нинг яна иккита захира учрашуви борлигини ҳисобга олиш керак...

ЎзПФЛ. 7-тур
НЕФТЧИ – МАШЪАЛ 3:0 (1:0)
Голлар: Иқбол Акрамов (2), Анвар Бердиев (67, 78).
«НЕФТЧИ»: Фаррух Турдиалиев, Шукурали Пўлатов, Ойбек Нурбоев, Шавкат Насибуллаев, Бахтиёр Ёқубов, Азиз Алижонов, Павел Смоляченко, Отабек Исроилов (Анвар Бердиев), Сардор Мирзаев, Иқбол Акрамов, Дилёрбек Эрматов.
«МАШЪАЛ»: Санжар Қувватов, Алик Хайдаров, Игорь Петкович, Мирзоҳид Ғофуров, Габит Сапаргалиев, Дилявер Ваниев, Самандар Шодмонов, Темур Дадашев, Тони Линдберг, Илья Фомичёв, Элдор Эргашев.
Четлатиш: Элдор Эргашев (45+1, Машъал).
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Ҳ. Мирзааҳмедов (Тошкент вил.), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Асимов (Тошкент).
Назоратчи: Р. Мўминов (Тошкент).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:54, 04.05.2012.
Ўқилди: 6311 марта.
Фикрлар: 8 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Франция ЖЧ-2026 учун якуний таркибини эълон қилди [3216]

«Фақат ютуқлар терма жамоадан жой олиш учун етарли эмас». Португалия терма жамоаси мураббийи Роналду ҳақида ЖЧ-2026 олдидан фикр билдирди [2090]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Колумбия Мундиал учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди [1823]

Мбаппе Арбелоага нисбатан ўз норозилигини билдирди [1813]

Исроил мудофаа вазири Ламин Ямални Фаластин байроғини кўтаргани учун танқид қилди [1737]

Иқтидорли футболчи Франция термасидан воз кечиб, Марокашни танлади [1523]

«Челси» футболчилари Алонсони бош мураббий этиб тайинланишини қўллаб-қувватламоқда — The Guardian [1486]

«Барселона» «Манчестер Сити» футболчиси учун курашда фаворит [1454]

Дешам нима учун Лакруа ва Матетани чақириб, Камавингани ЖЧга олиб бормаслигини тушунтирди [1430]

Мбаппе Вальверде ва Тчуамени жанжали ҳақида фикр билдирди [1332]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик