«Тоттенхэм» дарвозабони Уго Льорис «шпорлар» ўз майдонида «Брайтон»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганидан сўнг, клубнинг АПЛда 4-ўринини эгаллаш имконияти ҳақида фикр билдирди.
«Биз барқарор ўйин кўрсата олмаяпмиз. Биз ўйиндан ўйинга яхшиланиб боришимиз керак, чунки агар биз жуда узоқроққа боришни истасак, ўз ўйинларимизни яхшилашимиз керак», — дейди Льорис.
Унинг қайд этишича, жамоа навбатдаги ўйинларга тайёргарликни жанговар режимда давом эттирмоқда.
«Машғулотларга қўлимиздан келганича тайёрланамиз. Олдинда жуда оғир ўйинлар бор, айниқса, йўқотадиган ҳеч нарсамиз йўқ» — дея қўшимча қилди Льорис.