Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Рангник: "Погба "Ливерпул"га қарши ўйин арафасида рўза тутишда давом этади"

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Ральф Рангник жамоа ярим ҳимоячиси Пол Погба «Ливерпул»га қарши ўйин арафасида рўза тутишда давом этишини айтди.

“У футболчи сифатида, профессионал сифатида бунга кўникиб қолган. Мен у билан бу ҳақда гаплашмадим, бу унинг ўйинига таъсир қилмайди. Билишимча, у рўза тутади, лекин айтганимдек, бу ҳақда у билан шахсан гаплашмадим.

Бошқа клубларда рўза тутган футболчилар кўп. Мен «Ливерпул»нинг камида битта футболчисини ҳам биламан. У менинг ўйинчим эди, у ҳам рўза тутади. Бу - Иброҳим Конате», — деди Рангник Goal порталига.

20 апрель куни «Манчестер Юнайтед» Англия Премьер-лигасининг қолдирилган 30-тури доирасида «Ливерпуль» билан ўйнади.

Ўйин «Энфилд» стадионида Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.

Киритилди: 00:54, 19.04.2022.
Ўқилди: 1702 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик