«Дерби Каунти» бош мураббийи Уэйн Руни Чемпионшипдан тушиб кетганидан кейин жамоани тарк этиш нияти йўқлигини айтди.
“Жамоа Чемпионшипдан тушиб кетганидан кейин мухлислар бунчалик қўллаб-қувватлаганини ҳеч қачон кўрмаганман. Биз бутун мавсум давомида бу катта ёрдамни олдик. Албатта ҳафсалам пир бўлди, хафа бўлдим, ғазабланди, лекин жамоам билан фахрланаман. Қайсидир маънода, биз содир бўлган воқеанинг тагига чизиқ чизиб, клубни жонлантиришни бошлашимиз мумкин. Биз олдинга ҳаракат қилишимиз керак.
Мен бу клубни қайта тикламоқчиман. Бу мухлислар учун жуда катта аҳамиятга эга, бу ўзгача клуб ва биз бу ерда эканлигимиздан барчамиз фахрланамиз. Мен "Дерби Каунти" мухлисларини бахтли кунларига қайтарадиган одам бўлишни хоҳлайман», - деди Руни Sky Sports билан суҳбатда.
Аввалроқ, "Дерби Каунти" Чемпионшипдан тушиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалганди.