Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм 1-2 Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум 0-1 ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

«Манчестер Юнайтед», «Реал» ва кўплаб Европа клублари Роналдуга ҳамдардлик билдирди

Баҳо:
+ | -2

«Манчестер Юнайтед» клуби Криштиану Роналдунинг янги туғилган ўғлининг вафоти муносабати билан португалиялик футболчига ҳамдардлик билдирди.

«Сенинг дардинг бизнинг дардимиз, Криштиану. Шу вақт ичида сизга ва оилангизга куч ва сабр тилаб қоламиз», — дейилади «Манчестер Юнайтед»нинг твиттеридаги саҳифасида.

Мадриднинг «Реал» клуби ҳам собиқ футболчиси ва клуб тарихидаги энг яхши тўпурарига ҳамдардлик билдирди.

«Реал Мадрид», унинг президенти ва директорлар кенгаши Криштиану Роналду ва Жоржина Родригеснинг фарзандларининг биринининг вафоти муносабати билан чуқур қайғуда”, — дейилади «Реал Мадрид» расмий сайтидаги хабарда.

Португалия миллий футбол жамоаси, Роналду фаолиятини бошлаган Португалия «Спортинг», Англиянинг «Манчестер Сити», Москванинг «Локомотив» ва «Спартак», Англия Премьер-лигаси, Испания Ла Лигаси, шунингдек, кўплаб машҳур футболчилар ҳамда спортчиларга ҳамдардлик билдирди.

Киритилди: 01:31, 19.04.2022.
Ўқилди: 7345 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.