«Наполи» бош мураббийи Лучано Спалетти Италия А сериясининг 33-туридан ўрин олган «Рома»га қарши ўйин (1:1) натижаси ҳақида фикр билдирди.
«Узоқ вақт давомида биз ўйинни назорат қилганимиз учун бу ўйинни омадсиз учрашув сифатида кўрсатишим мумкин. Кучли рақибга қарши ажойиб ўйнадик. Ўтказиб юборилган голнинг олдини олиш мумкин эди.
Моуриньонинг ҳакамлар ҳақидаги гапларига жавоб қайтармайман. Унинг гаплари мен учун аҳамиятсиз. «Наполи»га келишим билан футболчиларга майдонда ўзларини яхши тутишларини, овозларини баландлатмасликларини айтдим. Рақиб эса ўзини майдон эгаларидек тутиб, ҳакамнинг атрофида тўпланиб, хоҳлаганини қилди. Энди афсусдаман, футболчиларимга ҳакамлар олдида ўзини ҳақдек тутишни айтишим керак эди, чунки бундай найранглар баъзи ҳакамларга таъсир қилиши мумкин. Мен шунчаки «Рома» ҳақида гапирмаяпман», - дея Спаллеттининг сўзларини келтиради Football Italia.