"Наполи" ҳужумчиси Лоренцо Инсинье А Серия 33-туридан ўрин олган "Рома"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) йиғлаб юборди. Неаполликлар ўз майдонида "бўрилар"ни мағлуб қила олмади - 1:1.
Учрашувдан сўнг Инсинье майдонни энг охириги бўлиб, йиғлаган ҳолда тарк этди. Айнан у "Наполи" таркибида "Рома"га урилган гол муаллифи бўлди. Римликлар эса 91-дақиқада киритилган гол эвазига мағлубиятдан қутилиб қолишди.
"Наполи" турнир жадвалида 67 очко билан учинчи, "Рома" (58) эса бешинчи ўринда.