Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия - Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут - Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал - Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли - Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм - Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон - Челси
07/02 20:15 Барселона - Мальорка
07/02 22:00 Женоа - Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл - Брентфорд
07/02 22:30 Севилья - Жирона
08/02 00:45 Фиорентина - Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад - Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис

Диёр Имомхўжаев: 2020 йилда «Андижон»да нима бўлгани ҳақида қисқача

Баҳо:
+ | -

2020 йил Суперлигадаги 13-ўйин арафасида «Андижон» банкротлик ёқасига келиб қолгани сабаб мусобақадан чиқиб кетишини билдирди ва вилоят клубни молиялаштиришни бошқа тадбиркорга топширди.  

Режа бўйича клубнинг янги эгалари эски қарзларни қоплаб бериши ва аввалгилар сувдан қуруқ чиқиб кетиши керак эди. Бироқ нормал жамиятда эскилар ўтган давр мобайнида қандай ишлагани, вилоят ҳокими ва GM томонидан берилган пуллар, чипталар савдосидан тушган даромад ва ҳоказолар нималарга сарф этилгани аудит қилиниши шарт. Гарчи улар ўз олдимиздан пул тикиб, клубни ушлаб турдик деган лофни илгари сурса-да, аслида вилоят ҳокимияти отамиз, GM онамиз деб ўзлари интервьюлар беришди. Клубни молиялаштириш ҳазилакам иш эмас. Бирор катта ишлаб чиқариши ёки қудратли заводи йўқ қандайдир тадбиркор клубни бемалол ушлаб туриши қийин масала.   

ПФЛ бошқа таклиф билан чиқди. Биз клубнинг янги эгаларига Биринчи лигадаги «Андижон II» клубини молиялаштириш ва маҳаллий ёшлар билан вилоят футболини кўтариш таклифини бердик. Улар ҳам бунга рози бўлди. Ҳеч бир қарзсиз, ҳаммасини нолдан бошлаб, ёш футболчилар билан кўтарилиш энг тўғри йўналиш. 1-2 йил вақт кетади, муҳими тизим тўғри йўналишга ўтади.

Аммо вилоят бунга рози бўлмади. 29 август куни "Соғлом авлод" стадионида йиғилиш бўлиб ўтди ва клубнинг янги таъсисчиси таништирилди.

Янги тадбиркор клубнинг футболчи ва мураббийлар олдидаги барча қарзларини тўлашга рози бўлди ва ўтган давр ичида бунинг учун 2,150 млрд сўм пул сарфлади. Қолган қарзлар вилоят ҳокимининг кафолат хати асосида вилоят ҳокимияти гарданига тушди.

Кўринишидан ўша вақтда вилоятга футбол керак эди. «Андижон»нинг бирданига йўқ бўлиб қолиши катта минус эди. Бироқ иш битгач, кўряпмизки, вазият бошқа йўналишга ўтди.

Ваҳоланки, юқоридаги 2 млрд сўм ва 2020 йил якунига қадар эски клуб учун ишлатилган пулга «Андижон II»  жамоасини маҳаллий иқтидорлар билан бемалол Про лигага олиб чиқиш ва тўғри тизимни кейинчалик янада ривожлантириш мумкин эди. Ҳозир эса клуб барибир ўша-ўша Про лигада турибди. Бироқ ҳолати оғир. Тадбиркор эса футболдан хафа. Айримлар кишилар эса мана бизнинг жамоа деб, «Андижон II» билан фахрланиб турибди.

Савол: ақл кечроқ кирдими ёки исталган тадбиркор бўйнига каттароқ муаммони қўйиб, кейин четга чиқиш урф бўлдими?

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 15:24, 19.04.2022.
Ўқилди: 1855 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити»да катта тозалов: Клуб ёзда бир қатор юлдузлари билан хайрлашишга тайёр [6594]

Испаниядаги икки манба Флорентино Перес «Барселона» юлдузини нишонга олганини тасдиқлади [3262]

Криштиану Роналду билан боғлиқ можаро ортидан Саудия Арабистони чемпионати миллиардлаб маблағни йўқотди [2852]

Рафинья: Гавининг нарсаларини бутун жамоа қидиришга мажбур [2355]

Расман: Абдуқодир Ҳусанов "Сити"да январь ойининг энг яхши футболчиси (фото) [2348]

"ПСЖ" "Барселона"дан келган футболчини Чемпионлар лигасига рўйхатдан ўтказди [1903]

«Фенербаҳче» спорт директори Элдор Шомуродовнинг агенти билан учрашди [1882]

Роналду маош бўйича қарз тўланганида «Ал-Иттиҳод»га қарши ўйнаши мумкин эди [1864]

"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" Мане трансфери учун курашмоқда [1839]

«Реал» ҳимоядаги заиф нуқтани ёпиш учун номзодлар топди [1830]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.