Кириш Регистрация

«Сити»га қарши ўйин олдидан «Реал» футболчиси жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг «Реал» клубининг бразилиялик ярим ҳимоячиси Каземиро жароҳати сабаб «Манчестер Сити»га қарши Чемпионлар лигаси ярим финалининг биринчи ўйинини ўтказиб юборади.

Журналист Хосе Луис Санчеснинг ёзишича, 30 ёшли бразилиялик футболчининг мушакларида муаммо бор, шу сабаб ярим ҳимоячи Испания чемпионати доирасидаги «Осасуна»га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Каземиронинг «Манчестер Сити»га қарши биринчи ўйингача ҳам тўлиқ тикланиши шубҳа остида.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Сити» ўртасидаги илк ярим финал учрашуви 26 апрель куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 15:36, 19.04.2022.
Ўқилди: 3741 марта.
Фикрлар: 22 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.