"Ливерпуль" мухлислари Криштиану Роналдунинг вафот этган янги туғилган ўғли хотирасига ҳурмат бажо келтиришади.
Мерсисайдликлар клуби бугун АПЛнинг 30-туридан ўрин олган ўйинда "Энфилд"да "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади.
Ижтимоий тармоқлардаги "Ливерпуль" мухлислари саҳифасида улар ўйинга ташриф буюрадиган барча мухлисларни еттинчи дақиқада олқишларга қўшилишга чақиришди.
Роналдунинг ўзи ҳам учрашувни ўтказиб юборади. Бир кун олдин у янги туғилган ўғлининг вафот этганини маълум қилди. Жоржина Родригес эгизакларни дунёга келтириши керак эди, бироқ фақат битта бола - қиз омон қолди.