Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

«Боруссия Д» Германия терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолашга яқин турибди

Баҳо:
+ | -

«Фрайбург» ва Германия терма жамоаси ҳимоячиси Нико Шлоттербек фаолиятини Дортмунднинг «Боруссия» жамоасида давом эттириш ниятида, деб хабар беради Sky Sports Germany.

«Фрайбург» билан Бундеслигада 5-ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси учун курашаётган 22 ёшли марказий ҳимоячи жамоаси сафида ажойиб мавсум ўтказмоқда. Футболчи чемпионатда 28 та ўйинда 4 та гол урган.

Манбага кўра, ўтган ҳафта Шлоттербек ўзининг трансферига оғзаки розилик берган. Агар трансфер амалга ошса, Нико «асаларилар» билан йилига 4,5 миллион евро маош оладиган беш йиллик шартнома имзолайди.

Клублар трансфер суммаси бўйича ҳозирча бир тўхтамга келишмаган. Миш-мишларга кўра, «Боруссия» 20 миллион евродан кўпроқ пул тўламоқчи эмас, бироқ томонлар тез орада келишувни якунлаши кутилмоқда.

Киритилди: 20:17, 19.04.2022.
Ўқилди: 819 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.