Кириш Регистрация

Миржалол Қосимов: "Яқин бир ой давомида чемпионат доирасида 7 та учрашув ўтказамиз"

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги 3-тур доирасида бўлиб ўтган АГМК-"Зомин" жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейин олмалиқликлар бош мураббийи Миржалол Қосимов ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

«Ўйин қизиқарли ва ҳужумкор руҳда ўтди. Ишончли ғалабага эришиб, мухлисларга қувонч бағишлаганимиздан хурсандман. Ўзбекистон кубогидаги минимал вазифани бажариб, гуруҳдан чиққанимиз билан ишқибозларимизни табриклайман. «Зомин» жамоаси ҳам бугун етарлича қаршилик кўрсатишга уринди, ўтган ўйинларда бекорга очко олмаганини исботлади. Лекин биз рақибни кераклигича ўрганиб, уларга қарши аниқ режа асосида ўйнадик. Ўйин учун футболчиларга миннатдорчилик билдираман. Жамоамиз ўйиндан-ўйинга ўз футболини яхшилаб, керакли натижаларга эришмоқда. Буёғига Суперлига ўйинлари давом эттирилади. Яқин 1 ой давомида чемпионат доирасида 7 ўйинда иштирок этамиз. Навбатдаги учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз ва мухлисларни хурсанд этиш учун ишлаймиз» - деди Қосимов.

Киритилди: 23:53, 19.04.2022.
Ўқилди: 1026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик