Инглиз ҳужумчиси Айван Тони тез орада ўз жамоаси билан янги битим тузади. Хабарларга кўра, "Брентфорд" ҳужумчига янги шартнома таклиф этади.
Тони бу мавсумда АПЛнинг ўзида 12 та гол ва 4 та ассистга муаллифлик қилган. 26 ёшли футболчига "Ньюкасл", "Эвертон" ҳамда "Арсенал" қизиқиш билдирган.