Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Пиоли: «Ҳисоб ўйинга мос бўлмади»

Баҳо:
+ | -

«Милан» бош мураббийи Стефано Пиоли Италия кубогининг ярим финал босқичида бўлиб ўтган «Интер»га қарши ўйин (0:3) борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

«Биз ғалаба қозонишни истагандик, аммо ўз мақсадимизга ета олмадик. Бизга қарши кучли рақиб ўйнади. Аммо, 0:3 ҳисоби ўйинга мос бўлмади. «Интер» керакли пайтда гол уришга муваффақ бўлди. Рақиб тезкор гол урди. Бизда эса ўйинга қайтиш имконияти юзага келди, агар ундан фойдаланганимизда, ҳисоб 1:2га етганидан кейин бошқача ўйин бўларди.

"Интер" учта гол урган экан, демак, бу жамоа сифатли ўйин намойиш этди, биз эса хатоларга йўл қўйдик. Биз иштиёқ, интенсивлик ва вазият яратиш борасида муаммога дуч келмадик, аммо бу бизнинг оқшом эмасди. Финалга чиқишни истагандик, аммо энди А серияда чемпионлик учун курашда бор кучимизни бериб ҳаракат қиламиз. Бунинг учун бизда барча имкониятлар бор», – деди «Милан» устози.

Манба: sports.ru
Киритилди: 10:07, 20.04.2022.
Ўқилди: 1306 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.