Кириш Регистрация
28/09 00:00 Вальядолид 1-2 Мальорка
28/09 16:30 Ньюкасл 1-1 Манчестер Сити
28/09 17:00 Хетафе 2-0 Алавес
28/09 17:00 Бунёдкор 2-2 Насаф
28/09 18:00 Удинезе 2-3 Интер
28/09 19:00 Арсенал 4-2 Лестер
28/09 19:00 Брентфорд 1-1 Вест Хэм
28/09 19:00 Эвертон 2-1 Кристал Пэлас
28/09 19:00 Ноттингем Форест 0-1 Фулхэм
28/09 19:00 Челси 4-2 Брайтон
28/09 19:15 Райо Вальекано 1-1 Леганес
28/09 21:00 Женоа 0-3 Ювентус
28/09 21:30 Реал Сосьедад 3-0 Валенсия
28/09 21:30 Вулверхэмптон 1-2 Ливерпуль
28/09 23:45 Болонья 1-1 Аталанта
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино - Лацио
29/09 17:00 Сельта - Жирона
29/09 18:00 Рома - Венеция
29/09 18:00 Комо - Верона
29/09 18:00 Ипсвич - Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао - Севилья
29/09 20:30 Ман. Юнайтед - Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи - Фиорентина
29/09 21:30 Бетис - Эспаньол
29/09 23:45 Наполи - Монца
30/09 00:00 Атлетико - Реал Мадрид
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Динамо» «Шўртан»ни енгиб 3-ўринга кўтарилиб олди

Баҳо:
+ | -

Турнинг қизиқарли учрашувларидан бири Самарқандда маҳаллий “Динамо” ҳамда Ғузорнинг “Шўртан” жамоалари ўртасида кечди.

“Шўртан” ўтган турда ўз майдонида “Олмалиқ” футболчиларини енга олмай, муҳим икки очкони бой берган ҳолда Самарқандга ташриф буюрган бўлса, “Динамо” футболчилари Зарафшонга сафар уюштириб, 1:1 ҳисобидаги дуранг натижасини қайд этиб, сафардан бир очко билан қайтиб келганди.

Учрашувнинг дастлабки 10 дақиқаси “разведка” остида ўтди ва жамоалар бир-бирларини ўрганиб олганларидан сўнг, аста-секинлик билан олдинга ташлана бошлади.

Ўйиндаги дастлабки хавфли вазиятни “Шўртан” футболчиларини амалга оширишди. 10-дақиқада Отабек Валижоновнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Александр Мерзляков боши билан Андрей Мельничук қўриқлаётган дарвоза томон кучли зарба йўллади, бироқ, Мерзляковнинг йўллаган зарбаси салгина ноаниқ кетди.

11-дақиқада “Шўртан” футболчилари ўз дарвозаларидан чамаси 30 метрлар узоқликда ўийн қоидасини бузишди. Белгиланган жарима тўпини Леонид Кошелев амалга оширганди, лекин тўп “жонли девор”га тегиб ўз йўналишини ўзгартирди ва майдон ташқарисига чиқиб кетди.

16-дақиқада Виктор Клишиндан тўпни қабул қилиб олган Отабек Валижонов Дилявер Абибуллаевни ортда қолдириб, рақиб жарима майдончасига кирар-кирмас “Динамо” жамоаси дарвозаси сари тўп йўллади, лекин бу сафарги зарба ҳам салгина ноаниқ кўриниш олди.

17-дақиқада “Шўртан” жамоаси аъзоси Раҳматилло Бердимуродовнинг чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига ошириб берган тўпни Салим Мустафоев қайтариб қолди, қайтган тўпни эса Лазиз Убайдуллаев олисдан рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин Мельничук яхши ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.

29-дақиқада Отабек Валижоновнинг чап қанотдан ошириб берган тўпини Мерзляков тўҳтатмасдан дарвоза томон йўллади, бироқ, Мельничук омаднинг ҳисобига бир амаллаб қайтариб қолди. Қайтган тўпга Вадим Афонин биринчи бўлиб етиб келди ва яна таркрорий зарбани амалга оширди, лекин самарқандликлар бахтига тўп дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.

36-дақиқада Адама Соронинг етказиб берган тўпини Виктор Клишин қабул қилиб олди. Лекин, Клишин дарвозага тескари қараб турган бўлишига қарамай зарба берди, бироқ, тўп ҳимоячиларга теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди.

36-дақиқада Вадим Афониннинг бурчакдан ошириб берган тўпини Рушницкий боши билан жамоадошларига етказиб берди. Мерзляков ўзига келаётган тўпни бу сафар ҳам тўҳтатмасдан дарвоза томон йўлламоқчи бўлди, аммо бу сафар ноаниқ кетди.

Иккинчи бўлим бошларида Аҳмад Убайдуллаев майдон марказида тўп сурган Дилшод Жўраев ҳаракатларидан қониқиш ҳосил қилмади шекилли, унинг ўрнига Суннат Мамадалиевни туширди.

Иккинчи таймни майдон марказидан бошлаган майдон эгаларининг дастлабки ҳужуми гол билан якунланди. 46-дақиқада Леонид Кошелев “Шўртан” жарима майдончасига яқин жойда тўпни чап қанотдан жарима майдончаси томон тезлик биан келаётган Дилявер Абибуллаев йўлига ташлаб берди. Ҳимоячилар эътиборидан четда қолган Абибуллаев эса Александр Корнейчук қўриқлаётган дарвозани аниқ нишонга олиб, ҳисобни очди.

52-дақиқада Вадим Афониннинг етказиб берган тўпини рақиб жарима майдончаси ташқарисида қабул қилиб олган Виталий Рушницкий дарвоза томон йўллади, лекин салгина ноаниқ.

53-дақиқада Отабек Валижоновнинг фаоллигидан сўнг Таина Соро тўпни қабул қилиб олиб, чамаси 18 метрлардан Мельничук қўриқлаётган дарвоза томон зарба берди, бироқ “Динамо” посбони  яхши ҳаракат қилиб тўпни қийинчилик билан бўлса-да эгаллаб олди.

54-дақиқада Патрик Агбо Иван Нагаевни нисбатан очиқчасига қўполлик қилди ва “Шўртан” дарвозаси томон жарима тўпи белгилади. Жарима тўпини эса Леонид Кошелев тўппа-тўғри дарвоза томон йўллаганди, аммо Александр Корнейчук яхши ҳаракат қилиб тўпни бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

63-дақиқа Жамол Отақуловнинг ўнг қанотдан “Шўртан” жамоаси жарима майдончасига ошириб берган тўпини Александр Корнейчук катта қийинчилик билан қайтариб юборди.

65-дақиқада Вячеслав Пономарёвнинг тўпни йўқотиши оқибатида Жамол Отақулоқв тўпни эгаллаб олди ва “Шўртан” дарвозаси томон кучли зарба йўллади. Лекин, бу сафар ҳам Александр Корнейчук яхши ҳаракат қилиб тўпни эгаллаб олди.

66-дақиқада “Динамо” ҳимоячиларидан қайтган тўпни Алекасндр Мерзляков рақиб дарвозаси томон йўлламоқчи бўлиб, кучли зарба йўллади, лекин, Мельничук бир амаллаб ушлаб олди.

73-дақиқада Вячеслав Пономарёв тўпни Лазиз Убайдуллаевга ошириб берди. Убайдуллаев эса тўпни жамоадошларига ошириб бермоқчи бўлиб, рақиб жарима майдончасига тепди, бироқ тўп кутилмаганда дарвоза томон йўл олганди, лекин салгина ноаниқ.

86-дақиқада катта тезликда олдинга ташланаётган Иван Нагаевни ушлаб қолган Патрик Агбо Марат Исмаилов томонидан иккинчи сариқ карточкани олиб, майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

88-дақиқада Мўйдин Мамазулумов кутилмагандан олисдан рақиб дарвозаси томон зарба йўллади, лекин Мельничук қўлидан чиқариб юборди. Қайтган тўпга Клишин етиб келди ва хотиржамлик билан дарвоза томон зарба бериш ўрнига бироз шошилиб қолди ва юзага келган имкониятни кўкка совурди.

90-дақиқада Лазиз Убайдуллаевнинг ўнг қанотдан ошириб берган тўпини Виктор Клишин боши билан рақиб дарвозаси томон йўллади, лекин Мельничук бир амаллаб майдон ташқарисига чиқариб юборди.

90+1-дақиқада Иван Нагаев Лазиз Убайдуллаев ва Вячеслав Пономарёв қаршисида турган бўлишига қарамай, “Шўртан” дарвозаси томон кучли зарба йўллади, бироқ ноаниқ.

Шу тариқа, қизиқарли ва кескин курашларга бой бўлган учрашув майдон эгаларининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етди.

ОЛИЙ ЛИГА-2012. 7-тур

ДИНАМО (Самарқанд) - ШЎРТАН (Fузор) 1:0 (0:0)
Гол: Дилявер Абибуллаев (46)
Огоҳлантиришлар: П.Агбо (53), Л.Убайдуллаев (56), А. Мельничук (90).
Четлатиш: П.Агбо (86-иккинчи огоҳлантириш).
“Динамо”: А. Мельничук, А. Ерохин, Ж. Отақулов, Л. Кошелев, И. Нагаев, Д. Абибуллаев (С. Сафиев 76), А. Хвостунов, Д. Жўраев (С. Мамадалиев 46), С. Мустафоев, Р. Аҳмедов (У. Абдураҳмонов 82), Ж. Бобоев.
“Шўртан”: А. Корнейчук, П. Агбо, А. Алиқулов, О. Валижонов (В. Пономарёв 62), Т. Соро (И. Таран 59), Л. Убайдуллаев, В. Афонин, В. Клишин, В. Рушницкий (М. Мамазулумов 72), А. Мерзляков, Р. Бердимуродов. 
Ҳакамлар: М. Исмалов, А. Снетков, Р. Серазитдинов, Н. Болтаев.
Назоратчи: Б. Галеев.
05.05.2012 йил. Самарқанд. “Динамо” стадиони.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 18:52, 05.05.2012.
Ўқилди: 5672 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.