Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

«Ювентус» ҳимоячиси билан хайрлашмоқчи

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» ҳимоячиси Алекс Сандро ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин, дея хабар беради журналист Никола Скира.

Манбага кўра, Сандро «бьянконерилар»нинг келаси мавсумдаги режаларига киритилмаган, чунки Турин клуби раҳбарияти ўз таркибини ёшартирмоқчи.

Бразилиялик футболчи 2015 йилда «Порту»дан 28 миллион евро эвазига «Ювентус»га ўтганди. Унинг шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Олдинроқ ҳимоячига «Барселона» ва «Челси» клублари қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Жорий мавсумда 31 ёшли футболчи «зебралар» сафида барча турнирларда 33 та ўйин ўтказиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди. Футболчининг Трансфермарктдаги нархи 9 млн еврони ташкил қилади.

Киритилди: 14:13, 20.04.2022.
Ўқилди: 993 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6315]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3534]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3190]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [2990]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [2944]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2153]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2144]

«Барселона» Ромерони сотиб олмоқчи, бироқ трансфернинг фақат битта кутилмаган шарти бор [1836]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1496]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1471]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик