Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция - Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон - Аргентина
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

АПЛ: 3:3 ёхуд "Арсенал" ЕЧЛ дан қуруқ қолиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионати 37-турнинг илк учрашуви якунланди. Узоқ вақт учинчи ўринда борган Венгер шогирдлари эртагаёқ, ҳатто ЕЧЛ йўлланмасидан ҳам қуруқ қолишлари мумкин. 

Лондонликлар учун жуда омадли бошланган учрашувнинг биринчи таймидаёқ меҳмонлар вазиятни ўз фойдаларига оғдира олдилар ва ҳисобда олдинга чиқиб олдилар. Аммо иккинчи таймда "Арсенал" ҳужумларни кучайтира олди ва Робин ван Персининг икки зарбаси голга айланди. Гуёки барча саволларга жавоб берилгандек туюлган бир пайтда эса, Морисон ўнг қанотдан ёриб кириб, дарвозасининг узоқ бурчагини нишонга олди - 3:3. Қизиғи, бу зарба меҳмонларнинг бутун учрашув давомидаги тўртинчи аниқ зарбалари эди холос. 

Уёғига мезбонлар тинмасдан ҳужум уюштиришди, ван Персининг ўзи икки марта ўта қулай имкониятни бой берди. Бир вазиятда эса ҳакам пенальти белгилашни истамади. Шундай қилиб, энди, "Арсенал" ҳисобида 67 очко бор. Бирминҳэмга сафар қиладиган "Тоттенҳэм" ва "Сити"ни қабул қиладиган "Ньюкасл" ҳисобида эса 65 тадан очко бор. Демак, мабодо бу жамоалар эртага ғалаба қозонишса, "Арсенал" ҳатто бешинчи ўринга тушиб кетиши мумкин. 

АРСЕНАЛ - НОРВИЧ 3:3

Голлар: Бенаюн (2), ван Перси (72, 80) - Хулахан (12), Холт (27), Морисон (85)

Арсенал: Шченсни, Санья (Коклен, 33), Косьельни, Вермален, Гиббс, А.Сонг, Росицки, Рэмзи (Окслейд-Чемберлен, 63), Бенаюн (Шамах, 69), ван Перси, Жервиньо.

Норвич: Радди, Нотон, Беннетт, Мартин, Беннетт, Жонсон, Лэппин, Хулахан (Пилкингтон, 74), Хаусон, Жексон (Морисон, 68), Холт (Уилбрэм, 81).

Огоҳлантиришлар: Рэмзи (20), Жексон (29), Вермален (45), Хулахан (60), Уилбрэм (90).

Киритилди: 18:58, 05.05.2012.
Ўқилди: 6285 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.