«Ювентус» ярим ҳимоячиси, «Фиорентина»га қарши Италия кубоги ярим финал жавоб ўйинида (2:0) жамоасининг иккита голидан бирининг муаллифи Федерико Бернардески финалга чиқиш ҳақида фикр билдирди.
«Мен бахтлиман, оғир жароҳат туфайли уч ой майдонга тушмадим, аммо энди ўзимни яхши ҳис қилмоқдаман. Финалга чиқа олганимиздан хурсандман. Бу ғалаба мухлисларимиз олдида жуда керак эди, чунки улар ҳар доим бизни қўллаб-қувватлаб келган. Финалга чиққан икки жамоа ҳам қийин йўлларни босиб ўтишади. «Интер» ҳам «Ювентус» каби жуда кучли жамоа.
Бу гол нишонлаш хайрлашиш эдими? Йўқ, мутлақо йўқ. Мавсум якунланиши, мақсадимизга эришишимиз керак ва бу асосий нарса», - дея Бернардески сўзларини келтиради Football Italia.