Кириш Регистрация
13/05 00:00 Страсбур 2-1 Метц
13/05 00:00 Клермон 0-1 Лион
13/05 00:00 Нант 1-2 Лилль
13/05 00:00 Монпелье 0-2 Монако
13/05 00:00 ПСЖ 1-3 Тулуза
13/05 00:00 Ренн 1-1 Ланс
13/05 00:00 Марсель 3-1 Лорьян
13/05 00:00 Бетис 3-2 Альмерия
13/05 19:00 Сурхон 1-1 Динамо
13/05 19:00 Насаф 0-0 Бунёдкор
13/05 21:30 Лечче 0-2 Удинезе
13/05 23:45 Фиорентина 2-1 Монца
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив - ОКМК
14/05 22:30 Осасуна - Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм - Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид - Алавес
15/05 01:00 Жирона - Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ

Элитани соғинган клублар. Жорий мавсум кимда имконият қандай?

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Европада футбол мавсуми якунига етиб бормоқда. Келгуси ойда бизнинг эътиборимиз Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидаги ҳал қилувчи ўйинларга қаратилади, Англия Премьер-лигаси ва Италия А Сериясидаги чемпионлик пойгаларини кузатиб борамиз, ички кубок финалларидан баҳраманд бўлишимиз мумкин.

Бироқ муҳим воқеалар нафақат юқори дивизионда содир бўлмоқда, балки, етакчи чемпионатларнинг иккинчи лигаларидаги жамоалар ҳам келаси мавсумда ўз мамлакатларида элитага чиқиш учун курашмоқда. Англияда «Фулхэм» аллақачон Премьер-лигага қайтган. Қуйида юқори дивизионни соғинган жамоалар ҳақида қисқача тўхталамиз.

Англия

«Фулхэм» бир йиллик танаффусдан сўнг Премьер-лигага қайтди. Клуб Чемпионшип ғолиблиги йўлида «Норвич» билан рақобатлашади. «Фулхэм» 2017/18 йилдан бошлаб тўрт мавсумидан сўнг Премьер-лигагага қайтмоқда. Бу сафар жамоани португалиялик Марку Силва бошқармоқда. «Фулхем»нинг собиқ мураббийи Скотт Паркер эса «Борнмут»ни Премьер-лигага қайтариши кўзда тутилмоқда.

Катта эҳтимол билан «Борнмут» Премьер-лигага йўлланмани қўлга киритади, яна бир жамоа эса плей-оффда аниқланади. Ҳозирда кучли 6 та ўринда «Хаддерсфилд», «Лутон», «Ноттингем» ва «Шеффилд Юнайтед» номлари бор.

«Миллуолл», «Блекберн», «Мидлсбро», «КПР» ва «Ковентри» ҳали ҳам плей-оффга чиқишга умид қилмоқда. Бу курашда «Ноттингем» алоҳида эътиборни тортади. Жамоа 1998/99 йилги мавсумдан бери Премьер-лигада ўйнамаяпти, уч марта плей-оффга чиқди, лекин ҳар доим ҳам муваффақиятсиз. Қайтиш вақти келмадимикин?! Премьер-лигада қайси клубни кўришни хоҳлайсиз?

Испания

Испания Сегундасида кўтарилиш тизими Англиядаги каби: икки жамоа тўғридан-тўғри Ла Лигага йўл олади, учинчидан олтинчи ўринлар плей-оффда қолган ўрин учун курашади. Ҳозирда бу ерда «Эйбар» пешқадам бўлиб, бир йил аввал юқори лигада 20-ўринни эгаллаган эди. Сўнгги марта 2014/15 йилда Ла Лигада ўйнаган «Алмерия» эса иккинчи ўринда кетмоқда.

Айтганча, бундан 15 йил олдин бу жамоани Унаи Эмери юқорига олиб чиққан эди, у ўшандан сўнг «Спартак», «ПСЖ» ва «Арсенал»да ишлади, тўрт марта Европа Лигасида ғолиб чиқди ва Чемпионлар Лигаси ярим финалида «Ливерпуль» билан баҳс олиб борди. Айни дамда «Вальядолид», «Тенерифе», «Жирона» ва «Оведо» клублари плей-офф зонасида туришибди. Бироқ Роналдонинг «Вальядолид»и пешқадамдан икки очко ортда қолган ҳолда учинчи ўринда бормоқда, демак, тўғридан-тўғри йўлланмалар учун кураш ҳали олдинда.

Италия

Б Сериянинг иккита энг яхши жамоаси юқорига йўл олади, аммо плей-офф тизими бу ерда мураккаброқ: 5-8 ўринлардан иборат жамоалар дастлабки босқичга киритилади, икки жуфтлик ғолиблари ярим финалда баҳс олиб боришади. Финалга йўл олган жамоалар эса чиптани қўлга киритишади. Жадвалнинг энг юқори поғонасидаги кураш ниҳоятда қизғин тус олган: юқори ўринларни «Кремонезе» (66 очко), «Лечче» (65), «Монца» (64), «Беневенто» ва «Пицца» (ҳар бири 63), «Брешия» (62) эгаллаб турибди.

Малумот учун: «Парма» Жанлуижи Буффон билан атиги 13-ўринни эгаллаб турибди.

Германия

Бундеслигага қайтсак, олдинги мавсум якунида лигани тарк этган жамоалар сўнгги тур натижаларига кўра, «Шальке» (56 очко) «Вердер»дан (54) олдинда эди. Уларнинг ортидан «Санкт Паули» келмоқда (53). Гамбурглик «қароқчилар» эса биринчи Бундеслигада сўнгги чорак аср давомида бор-йўғи бир мавсум ўтказди холос ва бу ишни яна такрорлашга ҳаракат қилиб кўради. Ҳаммаси клубнинг ўз қўлида, чунки олдинда «Шальке» билан ўйин бор, учинчи ўрин ҳам имконият тақдим этади.

Франция

Лига 2да «Тулуза» ва «Аяччо» етакчилик қилмоқда, улар Лига 1 йўлланмасини ҳеч кимга бериб қўймоқчи эмас. «Осер», «Париж» ва «Сошо»нинг вазияти қийин. Ҳеч нарса уларни плей-оффга олиб чиқа олмайди. Бешинчи ўриндаги «Сошо» ва олтинчи поғонадаги «Ле Гавр» клублари ўртасидаги фарқ 11 очко. Бу ерда тизим қуйидагича: Лига 2даги бешинчи жамоа тўртинчиси билан ўйнайди, ғолиб учинчи ўринга чиқади ва энг яхшилар ўртасидаги баҳс ғолиби Лига 1нинг 18-клуби билан курашади (ҳозир бу «Клермон»).

Ушбу босқичлардан ўтган жамоалар элита дивизионида ўйнайди. «Париж»ни Лига 1да кўриш қизиқ бўлар эди, чунки бу Францияда бир шаҳар жамоалари ўртасидаги биринчи ҳақиқий дербининг пайдо бўлишини англатади - Парижга қарши «ПСЖ». Сўнгги бор Лига 1да бундай дербига 30 йилдан ошиқроқ вақт илгари 1989/90 йилги мавсумда гувоҳ бўлганмиз ва бу Парижнинг «Расинг» клуби эди.

Киритилди: 08:08, 21.04.2022.
Ўқилди: 2539 марта.
Фикрлар: 15 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.