Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

«Бухоро» легионердан қарзини узиб, ФИФА тайинлаган жаримани тўлади

Баҳо:
+ | -

Сербиялик футболчи Марко Милич 2021 йилги мавсумда «Бухоро» шарафини ҳимоя қилиб, якунда маош ва мукофот пулларини тўлиқ олмагани юзасидан ФИФАга мурожаат қилганди. Бу ҳақда ЎзПФЛ раҳбари Диёр Имомхўжаев хабар тарқатди.

Тез орада ФИФА бу ишни ҳам ёпади. Бунинг учун Милич даъво қилган пулларини тўлиқ олгани ва «Бухоро»га эътирози йўқ эканлигини 5 кун ичида тасдиқлаши керак бўлади.

Шунингдек, «Бухоро» молдовалик футболчи Вадим Кравческу ишидан қолиб келаётган ФИФА жаримасини тўлаб берди.

Кравческу иши бўйича ФИФА 2016 йил қарор чиқарган. Орадан уч йил ўтиб — 2019 йилда клуб қарор ижросини бажармагани учун қўшимча 2000 Швейцария франки миқдорида жаримага тортилган.

ФИФА бу каби минглаб ишларни кўради ва фақатгина вақти-вақти билан жарималар қай тариқа тўлангани масаласини ўрганади. Ўрганишлар натижасида 2022 йилгача ҳам қарор ижроси бажарилмагани аниқланган (бу вақт оралиғида бир неча бор директор ўзгарган) ва «Бухоро»га охирги 30 кун муҳлат берилган. Бу сафар клуб талабни бажарди ва ишни ёпиш учун ариза киритди.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 14:03, 21.04.2022.
Ўқилди: 2074 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.