Декабрь ойида Каталониянинг «Барселона» клуби ярим ҳимоячиси Френки де Йонгни «Манчестер Сити»дан харид қилинган Ферран Торреснинг трансферига қўшишдан бош тортди. Журналист Жерар Ромеронинг сўзларига кўра, «шаҳарликлар» голландиялик футболчини келишувга қўшишни талаб қилган, бироқ каталонияликлар бунга қатъий рад жавобини беришган.
Ферран Торреснинг трансфери «Барселона»га 70 миллион еврога тушди. «Кўк-анорранглилар» де Йонгни «Манчестер Сити»га сотмасликдан ташқари, голландиялик футболчининг ўзи «Камп Ноу»да қолиш истагини билдирган.
«Барселона» айни дамда Испания чемпионатида иккинчи ўринда бормоқда. Хави шогирдлари бугун меҳмонда «Реал Сосьедад»га ютқазса, чемпионлик учун имкониятни бой беради.