Кириш Регистрация
26/04 00:00 Атлетико 3-2 Атлетик Бильбао
26/04 15:30 Фиорентина 0-0 Сассуоло
26/04 17:00 Райо Вальекано 3-3 Реал Сосьедад
26/04 18:00 Женоа 0-2 Комо
26/04 19:15 Реал Овьедо 1-2 Эльче
26/04 21:00 Торино 2-2 Интер
26/04 21:30 Осасуна 2-1 Севилья
26/04 23:45 Милан 0-0 Ювентус
27/04 00:00 Вильярреал 2-1 Сельта
27/04 19:00 Машъал - Бухоро
27/04 19:00 ОКМК - Локомотив
27/04 21:30 Кальяри - Аталанта
27/04 23:45 Лацио - Удинезе
28/04 00:00 Ман. Юнайтед - Брентфорд
28/04 00:00 Эспаньол - Леванте
28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф

Ўзбекистон кубоги. Нимчорак финалга чиққан жамоалар аниқ бўлди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги мусобақасида гуруҳ босқичи якунига етди. Олтита гуруҳда дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар ҳамда 3-ўрин банд этган клублар орасида энг яхши 2та натижа соҳиби плей-офф босқичига йўл олишди.

Улар сафига нимчорак финалда "Пахтакор" ва "Насаф" клублари қўшилишади. Демак, қуйидаги 16та жамоа 1/8 финалдан ўз иштирокларини давом эттиришади.

1-ўринни эгаллаган жамоалар: «Навбаҳор», «ОКМК», «Қўқон-1912», «Сўғдиёна», «Турон», «Бунёдкор»;
2-ўринни эгаллаган жамоалар: «Қизилқум», «Локомотив», «Машъал», «Андижон», «Олимпик», «Металлург».

Шунингдек, улар орасига «Сурхон» ва «Шўртан» жамоалари энг яхши 3-ўринлар ичида энг яхши натижа қайд этган ҳолда қўшилди.



Осиё Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар – «Пахтакор» ва «Насаф» ҳам мамлакат кубогидаги иштирокини айнан мана шу босқичдан бошлайди.

1/8 финалдан бошлаб то финалга қадар бўлган плей-офф жуфтликларига алоҳида қуръа ташланади.

1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросимида гуруҳ ғолиблари алоҳида саватда бўлади ва улар ушбу босқичда бир-бири билан, шунингдек, Осиё Чемпионлар Лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этувчи клублар билан тўқнаш келмайди. Бир ўйиндан иборат учрашувларга ким мезбонлик қилиши қуръа ёрдамида аниқлаб олинади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:13, 21.04.2022.
Ўқилди: 3117 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик