Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер

Амалдор бор жойда коррупция мавжуд - Пике ва RFEF иши испан футболи обрўси учун уят!

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике ва Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) президенти Луис Рубиалес коррупцияда айбланганидан хабарингиз бор.

Унга кўра, Пике ва Рубиалес Саудия Арабистони расмийларига 24 миллион евролик тўловларни олиш учун босим ўтказишган. Шунда араб давлати Испания Суперкубогини ўтказиш ҳуқуқини қўлга киритган.

Хабар қилинишича, Пике ўзи акциядор бўлган «Космос» компанияси орқали музокараларда ёрдам берган. Бунинг учун Рубиалес ҳимоячига тахминан 6 миллион евро тўлагани айтилмоқда.

Испания Суперкубогини Саудия Арабистонида ўтказиш бўйича келишувдан сўнг Испания футбол федерацияси ҳар йили 40 миллион евро оладиган бўлди.

Бундан келиб чиқиб Пике бошлаб қўйган «бизнес»нинг жуда ҳам беъмани эканини кўриш мумкин. Бекхэмдан фарқли ўлароқ, рафиқаси Викториянинг ёрдами туфайли мультимиллионер бўлиб келган ва бутун Голливуд имиджини яратган Жерар мисолида бу иш анча хунук кўринади. Унинг рафиқаси Шакира эрининг молиявий ишларига тўғридан-тўғри муносабат билдирмади. «Барселона» ҳимоячиси пулни яхши кўради. Шубҳасиз, у футболга бўлган қизиқишини йўқотди, лекин фаол равишда капитализмга шўнғиб кетди. Мухлислар яхши эслашади, Пикенинг шахсий компанияси Гризманн учун қандай қилиб ҳужжатли фильм суратга олган ва у ерда франциялик футболчи ҳеч қачон «Барселона»га бормаслиги ва «Атлетико»да қолишини айтган эди.

Пике, шунингдек, Лапортага ўтган ёзда «Барселона»нинг молиявий мустақиллигини тиклаш учун Мессини қўйиб юборишни маслаҳат берганлар орасида бўлган. Лионель билан янги шартнома клубни молиявий томондан чўктириши айтилган. Шу билан бирга, Жерар барчани клуб вице-капитанларининг маошларини вақтинча камайтиришга ишонтирди ва бу ишга ўзи ҳам бош бўлди. Пике бизнесмен сифатида қанчалик муваффақиятли?

Бунга жавоб бериш қийин, унинг ақл бовар қилмас миқдордаги компаниялари мавжуд. Кўчмас мулклар, электрон спорт маҳсулотлари, озиқ-овқат ва ичимлик марказлари ва ҳоказо.

Пике ҳамма нарсага қўл уриб кетаверадиган инсонлар хилидан. Бири муваффақиятсизликка учраса, бошқасига ўтиб кетади. «Барселона» ўз ҳимоячисининг майдондан ташқарида қанчалик кўп вақт ва куч сарфлаётганидан норози. Жаҳон ва Европа чемпиони кутилганидан кўра камроқ яхши ўйин намойиш этмоқда, унинг хато қилиш эҳтимоли кўпроқ ва бу ёшларга жиддий таъсир қилади. «Барселона» учун унчалик муҳим бўлмаган ва хориждаги қариндошлари туфайли келажакда миллиардерга айланиши мумкин бўлган Брэйтуэйтдан фарқли ўлароқ, Пике ўзининг ажойиб бойлигига эришиш йўлларини қидирмоқда. Ва кўпинча жароҳатлар туфайли ўйинларни ўтказиб юборяпти.

Испания Суперкубогининг Европадан Саудия Арабистонига ўтиши ортида турган шахс «Барселона» ҳимоячиси экани маълум бўлди. Дастлаб, бу яширин тус олди, чунки биз бу ерда манфаатлар тўқнашувини кўрмоқдамиз. Аслида мусобақанинг доимий иштирокчиси турнирни АҚШ ёки Қатарга сотмайди, балки Саудия шайхларига беради. Клуб обрўси биз ўйлагандан ҳам муҳим ва агар бутун дунё сизни нотўғри иш қиляпти деб ҳисобласа, буни тан олиш шарт. Футбол бизнесида ҳам шундай. Пике ЖЧ-18 олдидан Лопетегининг истеъфоси ҳақидаги ваҳший ҳикояси билан танилган испаниялик Луис Рубиалесни қўллаб-қувватлади ва бу борада қандай қилиб пул йиғишни ўйлаб топди.

Ла Лига раҳбари Тебас ҳали ҳам АҚШ ва Канадада сафарда бўлиб ўтадиган турлар ҳақида режалар тузмоқда, бу эса Испания чемпионатига катта пул оқимини олиб келади. Пике эса Рубиалесни Испания Суперкубоги форматини ўзгартириш зарурлигига ишонтирди, энди иккита ўйин финали ўрнига бизда тўртта иштирокчиси бор мини-турнир ишлайди ва шу билан бирга кейинги финалга чиқиш ҳуқуқини хорижликларга беришади. Мезбонлар эса нафақат тўғридан-тўғри Испания футбол федерациясига, балки воситачига ҳам пул тўлашга тайёр. Бу компания Жерар Пикенинг сармоявий жамоаси эканлиги маълум бўлди.

Энди Рубиалес ва Пике ўз адвокатларининг маслаҳати билан бир хил воқеани такрорлашмоқда – уларнинг суҳбатларини телефонга ёзиб олиш ноқонуний эди. Аммо матбуот барча керакли маълумотларни аллақачон олган ва сўз эркинлиги ҳар қандай ривожланган жамиятнинг нормал яшаши учун асос бўлади. Адвокатлар Луис ва Жерарга келишув тафсилотлари ҳақида сукут сақлашни маслаҳат беришди, чунки ҳамма нарса амалдор ва бизнесменлар ишонтиргандек тоза бўлганми ёки йўқми, бу номаълум. Ахир, Саудия Арабистонидаги Суперкубок келишувининг нимаси ғалати? Замонавий бозор иқтисодиёти деб айтишингиз ҳам мумкин.

Пике жазоланиши даргумон, Рубиалес эса таваккал қилади

Ушбу амалдор учун нотинч сувга оёқ босиш ўз лавозимини йўқотиш учун таҳдидга олиб келади. Айниқса Рубиалеснинг икки кучли душмани Тебас ва Перес унга биргаликда ҳужум қила бошласа, иш янада қийинлашиб кетади. Муаммо шундаки, Пике музокараларга киришди ва испан футболидаги тақвимдан хавотирда бўлган ташкилот раҳбарини Испания Суперкубогини мавсумнинг энг қизғин палласига - августдан январга кўчиришга ишонтирди. «Реал Мадрид» ва «Барселона» ўйинларига катта миқдордаги томошабин ташриф буюриши деярли аниқ. Тижорий жиҳатдан фойдали бўлиши кафолатланган. Бироқ футбол имижи нуқтайи назаридан буни ҳар қанақасига ҳам танқид қилиш мумкин.

Пикенинг компанияси транзакция суммасининг 10 фоизини дарҳол оладиган бўлди. Бироқ бунинг нима учун бунчалик кўплиги аниқ эмас. Қолган 30 миллион евро эса Жерарнинг фирмаси орқали Испанияга йўл олади. Бу албатта, ғалати воситачилик, чунки Саудия Арабистонида тўғридан-тўғри музокаралар олиб борадиган Суверен жамғарма мавжуд. Шаҳзода «Ньюкасл»ни сотиб олганида у ҳақида албатта эшитгансиз. Ундан тушган пуллар, жумладан, спорт лойиҳаларига сарфланади. Мақсад европаликларни тинчлантириш, улар араб монархия мамлакатида инсон ҳуқуқларининг поймол этилиши ҳақида камроқ ёзишлари керак. Бизнесда обрў муҳим ва Саудия шаҳзодалари бу борада давлат адвокатларини излашлари бежиз эмас. Улар ОАВни пуллар спортни ривожлантириш учун сарфланаётганига ишонтиришга ҳаракат қилади.

Юқоридаги гаплардан келиб чиқсак, агар барча ҳужжатлар тўғри бажарилган бўлса, Пике тўғри йўлни тутган деганлар ҳам йўқ эмас. Испания прокуратураси ишга янада чуқурроқ ёндашиб, амалдорлар орасидан махфий тўловларни топиши мумкин. Бу эса аллақачон жиноят бўлади ва у ҳолда Рубиалес энг яхши ҳолатда ҳам ўз лавозимини йўқотади ва энг ёмони қамоққа тушиши мумкин.

Вазиятнинг нозиклиги шундан иборатки, араб миллиардерлари шантаж қилингани аниқланса ва федерациянинг ортиқча нарх тўламасангиз, Испания Суперкубогини америкаликларга берамиз деган гаплари тасдиқланса, демак бу аллақачон испан футболи учун катта зарба ҳисобланади.

Амалдор ва коррупция бир-бирисиз яшай олмайди албатта. Буни суддан кейин билиб оламиз, аммо ҳозирча Рубиалес Испания Суперкубоги иштирокчиларидан бирига турнирни сотиш бўйича музокаралар олиб боришни сўраганида, манфаатлар тўқнашувига дуч келинди. «Реал Мадрид» ва «Барселона»га «жим» туришлари учун 8 миллион евро берилгани масалани ойдинлаштиради. Перес Мбаппени қўлга киритиш йўлида ҳар бир миллион ҳақида қайғурмоқда. Бу каби ишлар Пикенинг «Барселона»даги фаолиятини чеклаши мумкин. Футболчи келажакда клубда ҳокимиятни қўлга киритмоқчи эканлигини яширмади, шунинг учун Жоан уни иттифоқчи эмас, балки рақобатчи сифатида кўриши мумкин.

Киритилди: 07:09, 22.04.2022.
Ўқилди: 2621 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.