Шотландиянинг "Абердин" клуби ўнг қанот ҳимоячиси Кэлвин Рэмзига "Ливерпуль" қизиқиш билдирмоқда.
Bild нашри журналисти Кристиан Фалькнинг маълум қилишича, мерсисайдликлар 18 ёшли шотландиялик ёш футболчини Трент Александр-Арнольднинг ўринбосари сифатида кўришмоқда.
Шотландия ёшлар терма жамоаси аъзосининг тахминий трансфер суммаси 600 минг еврога баҳолаган.













