Кириш Регистрация

Диего Симеоне ўз ҳамюртини "Атлетико"да кўрмоқчи

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Атлетико" клуби ёзги трансфер ойнасида юлдуз ҳужумчи билан шартнома имзоламоқчи.

Football Espana нашри хабарига кўра, мадридликлар раҳбарияти жамоа бош мураббийига "Бенфика" ҳужумчиси Дарвин Нуньес ва "Интер" форварди Лаутаро Мартинес ўртасида танлов имконини берган. Мураббий эса ўз ҳамюрти Лаутарони танлаган.

Аввалроқ "Интер" 80 миллион евро эвазига аргентиналик футболчи билан хайрлашишга тайёр эканлигини маълум қилган эди.

Мартинес А Сериянинг жорий мавсумида 29 ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 20:14, 22.04.2022.
Ўқилди: 1132 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.