"Барселона" ҳужумчиси Ансу Фати 1 май санасига белгиланган "Мальорка"га қарши ўйинда майдонга тушиши мумкин. Бу ҳақида AS нашри хабар берди.
Манбага кўра, футболчи аслида 24 апрелга белгиланган "Райо Вальекано" билан ўйинда иштирок этиши мумкин эди, аммо мураббийлар штаби эндигина жароҳатидан тузалиб, сафга қайтган футболчининг соғлиғи билан таваккал қилишни истамади.
Эслатиб ўтамиз, Фати жорий йилнинг январь ойида бўлиб ўтган "Атлетик Бильбао"га қарши ўйинда (2:3) жароҳат олиб, узоқ вақтга сафдан чиққан эди.